UZ

Сўнгги янгиликлар

01:53ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  54 01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  32 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  2 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  0 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  6 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68

Осиё Кубоги-1976. Эрондан “хет-трик” + ВИДЕО Янгиликлар

Осиё Кубоги-1976. Эрондан “хет-трик” + ВИДЕО

Хабарингиз бор, 2019 йилнинг 5 январида Бирлашган Араб Амирликларида ҳисоб бўйича XVII Осиё Кубоги старт олади.

Шу муносабат билан ўқувчиларимизга олдинги 16та қитъа чемпионати ҳақида маълумотлар бериб боришга қарор қилдик.

Дастлабки беш Осиё Кубоги ҳақида маълумот берган эдик. 


Осиё Кубоги-1960. Жанубий Корея икки карра қитъа чемпиони

Осиё Кубоги-1956. Дастлабки мусобақада Жанубий Корея ғолиб

Осиё Кубоги-1964. Учинчи уринишда чемпион бўлган Исроил

Осиё Кубоги-1968. Эрон ҳам ўз уйида чемпион

Осиё Кубоги-1972. Финал ўйини бўлган дастлабки чемпионат


Навбат 1976 йилги Осиё Кубогига етиб келди.

1976 йилги қитъа чемпионати Эронда бўлиб ўтган. Шундай қилиб Эрон иккинчи бор мусобақани қабул қилган дастлабки мамлакатга айланди. Бу чемпионат худди ўтган чемпионат каби икки гуруҳли ва плей-офф учрашувларидан иборат бўлди. Ҳисоб бўйича олтинчи Осиё Кубогида Эрон, Хитой, Ироқ, Кувайт, Малайзия ҳамда Жанубий Яман терма жамоалари қатнашишди. Аслида бу мусобақада КХДР, Саудия Арабистони ва Таиланд ҳам иштирок этиши керак эди. Бироқ саралашда муваффақиятли ўтган бу уч терма жамоа Эронга келишни исташмади.

Ёзнинг илк ойида ташкил этилган мусобақа ўйинлари Табриз ва Теҳрон шаҳарларида бўлиб ўтди.

Финалда мезбонлар Кувайт терма жамоаси билан куч синашишди. Таъкидлаш лозимки, ушбу мусобақада Эрон 4та ўйин ўтказган ва уларнинг ҳеч бирида гол ўтказмаган. Финалда бугунги кунда мураббий бўлиб ишлаётган Али Парвин томонидан Кувайт дарвозасига жарима тўпидан кейин урилган гол Эронга кетма-кет учинчи чемпионликни келтирди. Ҳозирга қадар ҳеч бир давлат Осиё Кубогини кетма-кет уч марта қўлга киритмаган. Бу борада Эрон мутлоқ рекордчи ҳисобланади. Бироқ ўша Осиё Кубогидан сўнг форслар чемпион бўлиш тугул финалга ҳам чиқа олишмаяпти.



Осиё Кубоги-1976
Мезбон мамлакат
: Эрон
Муддати: 3 – 13 июнь
Жамоалар сони: 6та
Мезбон шаҳарлар: 2та

Мусобақа статистикаси:
Ўйинлар сони: 
10та
Голлар сони: 25та (ўртача 2,5тадан)
Тўпурарлар: Ғулом Ҳуссайин Мазлуми (Эрон), Носир Ноураеи ва Фатҳи Камол (Кувайт) - 3тадан гол


“A” гуруҳи
Кувайт – Малайзия 2:0
Голлар
: Ал Анбари 10, Ал Доҳил 42

Хитой – Малайзия 1:1
Голлар
: Ванг Жилиан 58 – Даҳари 50

Кувайт – Хитой 1:0
Голлар: 
Камол 1

“A”гуруҳи

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О*

1

Кувайт

2

2

0

0

3-0

4

2

Хитой

2

0

1

1

1-2

1

3

Малайзия

2

0

1

1

1-3

1

 

* - ўша пайтда ғалаба учун 2 очко берилган.



“B” гуруҳи
Эрон – Ироқ 2:0
Голлар
: Ноураеи 45, Рошан 58

Ироқ – Жанубий Яман 1:0
Голлар
: Ваал 84

Эрон – Жанубий Яман 8:0
Голлар: 
Азизи 17, 73, Ноураеи 40, 42, Хуршиди 45, Мазлуми 63, 74, 80

“B”гуруҳи

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О*

1

Эрон

2

2

0

0

10-0

4

2

Ироқ

2

1

0

1

1-2

2

3

Жанубий Яман

2

0

0

2

0-9

0


* - ўша пайтда ғалаба учун 2 очко берилган.


Ярим финал
Кувайт – Ироқ 3:2
Голлар
: Иброҳим 11, Камол 77, 100 – Абдул Жалил 46, Ҳассан 85

Эрон – Хитой 2:0
Голлар
: Хуршиди 100, Рошан 119

Учинчи ўрин учун баҳс  
Ироқ – Хитой 0:1
Гол:
Хе Жиа 61

ФИНАЛ
Кувайт – Эрон 0:1
13 июнь 1976. "Арямеҳр" стадиони. 112000 томошабин
Бош ҳакам:
Жан Дубач (Швейцария)
Голлар: Али Парвин 71
Кувайт: Аҳмад Ал Тарабулси, Солиҳ Ал Сафур, Абдуллоҳ Ал Маюф, Маҳбуб Жума, Иброҳим Ал Дураҳим, Фаруқ Иброҳим, Саад Ал Хути, Ҳамад Бу Ҳумад, Фатҳи Камил, Файсал Ал Доҳил, Муҳаммад Абдуллоҳ
Бош мураббий: Марио Загалло

Эрон: Мансур Рашиди, Ҳассан Назари, Бижан Золфагхарнасаб, Насроллаҳ Абдуллоҳи, Андраник Эскандариан, Али Парвин, Парвиз Геличкани, Иброҳим Қосимпур, Алиризо Хуршиди, Носсир Нураеи (Ғулом Ҳуссайин Мазлуми, 55), Ҳассан Ровшан
Бош мураббий: Ҳешмат Моҳажерани



Осиё Кубоги-1976 чемпион таркиб
Дарвозабонлар

Мансур Рашиди
Меҳди Асқархони

Ҳимоячилар
Ҳассан Назари
Бижан Золфагхарнасаб
Насруллоҳ Абдуллоҳи
Андраник Искандариан
Ҳассан Найебага
Саҳамиддин Мирфакхраи

Ярим ҳимоячилар
Али Парвин
Парвиз Геличкани
Иброҳим Қосимпур
Муҳаммад Содиғи
Алиризо Азизи
Гарник Шаҳбандари

Ҳужумчилар
Алиризо Хуршиди
Носсир Нураеи
Ғулом Ҳуссайин Мазлуми
Ҳассан Ровшан


1976 йилги Осиё Кубоги финалида урилган ягона голни томоша қилинг: 

TAS-IX


 



TAS-IX Эмас



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика