UZ

Сўнгги янгиликлар

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  200 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  1 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  19 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

Осиё Кубоги-1968. Эрон ҳам ўз уйида чемпион Янгиликлар

Осиё Кубоги-1968. Эрон ҳам ўз уйида чемпион

Хабарингиз бор, 2019 йилнинг 5 январида Бирлашган Араб Амирликларида ҳисоб бўйича XVII Осиё Кубоги старт олади.

Шу муносабат билан ўқувчиларимизга олдинги 16та қитъа чемпионати ҳақида маълумотлар бериб боришга қарор қилдик.

Дастлабки учта Осиё Кубоги ҳақида маълумот берган эдик. 

Осиё Кубоги-1960. Жанубий Корея икки карра қитъа чемпиони

Осиё Кубоги-1956. Дастлабки мусобақада Жанубий Корея ғолиб

Осиё Кубоги-1964. Учинчи уринишда чемпион бўлган Исроил


Навбат 1968 йил Эрон мамлакати мезбонлик қилган, ҳисоб бўйича 4-Осиё Кубогига етиб келди.

Дастлабки учта чемпионатда 4тадан жамоа иштирок этган бўлса Эрондаги мусобақада 5та терма жамоа қатнашди. Мезбонлардан ташқари қитъа чемпионатида Бурма (ҳозирги Мьянма), Исроил, Хитой ва Гонконг терма жамоалари Осиё Кубоги учун курашишди. Саралаш босқичи олдингилари каби барча учун тенг бўлмаган. Масалан Хитой Осиё Кубогига чиқиш учун Япония, Жанубий Корея каби жамоаларни ортда қолдирган бўлса, Исроил терма жамоаси ҳеч қайси жамоа билан ўйнамай туриб йўлланмага эга чиққан.

Май ойида бўлиб ўтган мусобақа ўйинлари Теҳрон шаҳридаги "Амжадиеҳ" стадионида бўлиб ўтган.

Форслар ўз тарихида илк бор Осиё Кубогида иштирок этиб, барча 4та ўйинда ғалаба қозониб қитъа чемпиони бўлишган. Қизиғи бундан олдинги иккита чемпионатда ҳам мезбон давлат якунда чемпион бўлганди. Ушбу Осиё Кубоги гуруҳ форматида ўтказилган ва финал ўйини бўлмаган охирги мусобақа бўлди. Ундан кейинги барча қитъа чемпионатларида финал ўйинлари ўтказилган.

Осиё Кубоги-1968
Мезбон мамлакат
: Эрон
Муддати: 10 – 19 май
Жамоалар сони: 5та
Мезбон шаҳарлар: 1та

Мусобақа статистикаси:
Ўйинлар сони:
10та
Голлар сони: 32та (ўртача 3,2тадан)
Тўпурарлар: Ҳумоюн Беҳзоди (Эрон), Моше Романо (Исроил), Гиора Спиегел (Исроил) - 4тадан гол




Осиё Кубоги-1968 барча ўйинлар
10 май
Эрон – Гонконг 2:0
Голлар:
Беҳзоди 70, Жаббори 88

11 май
Хитой – Бурма 1:1
Голлар
: Лим Лу Шур 63 – Маунг Хла Хтай 13

12 май
Гонконг – Исроил 1:6
Голлар: 
Юан Куан Йик 76 – Спиеглер 9, 63, Спиегел 52, 65, Романо 61, 71.

13 май
Эрон – Хитой 4:0
Голлар
: Беҳзоди 31, Калани 34, Ифтихори 51, Фарзами 56

15 май
Гонконг – Хитой 1:1

16 май
Бурма – Эрон 1:3
Голлар
: Аунг Хи 50 – Калани 2, Ифтихори 60, Беҳзоди 71.

17 май
Исроил – Хитой 4:1
Голлар: 
Романо 2, 60, Росентал 70, Спиегел 76 – Лу Хуан Вен 45+1

18 май
Бурма – Гонконг 2:0

19 май
Эрон – Исроил 2:1
Голлар
: Беҳзоди 75, Геличкани 86 – Спиегел 56.


Осиё Кубоги-1968

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О*

1

Эрон

4

4

0

0

11-2

8

2

Бурма (Мьянма)

4

2

1

1

5-4

5

3

Исроил

4

2

0

2

11-5

4

4

Хитой

4

0

2

2

3-10

2

5

Гонконг

4

0

1

3

2-11

1


* - ўша пайтда ғалаба учун 2 очко берилган.



Осиё Кубоги-1968 чемпион таркиб
Дарвозабонлар

Азиз Асли
Фарамарз Зелли

Ҳимоячилар
Меҳроб Шоҳрухи
Жафар Кашани
Ҳассан Ҳабиби
Мустафо Араб

Ярим ҳимоячилар
Абдуллоҳ Саиди
Каро Хақвердиан
Фариборз Исмоили
Парвиз Геличкани
Ғулом Ҳуссайин Фарзами
Али Жаббори

Ҳужумчилар
Асқар Шарафи
Ҳуссайин Калани
Акбар Эфтекари
Ҳумоюн Беҳзоди



Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика