

Бунинг натижасида БАА Пролигаси раҳбарияти фавқулодда йиғилиш ўтказиб, миллий чемпионат ўйинларини бу йил ҳисобидан бошқа давом эттирмасликни лозим топди. Маълумот учун, БАА чемпионати шу йилнинг март ойида коронавирус сабаб тўхтаб қолганди.
Ўзбекистондан икки нафар футболчи Отабек Шукуров "Шаржа" ҳамда Азиз Ғаниев "Шабаб Ал Аҳли Дубай" сафида фаолият юритаётганини маълумот ўрнида келтириб ўтамиз.



