UZ

Сўнгги янгиликлар

20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  0 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  18 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  8 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0 18:28Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  2 18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  2 17:47"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи  3 17:27Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"  21 16:59Меҳмон стадионда мезбон: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:29Габон термасининг Тошкент йиғини учун таркиби маълум қилинди  3 15:59Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари  4 15:40Тринидад ва Тобаго термасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум қилинди  6 15:09Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди. Унда янги номлар ҳам бор  37 14:58Жейми Каррагер: "Артета Моуриньюга ўхшаб бормоқда"  8

Осиё чемпионати превьюси: Ўзбекистон - Эрон Янгиликлар

Осиё чемпионати превьюси: Ўзбекистон - Эрон

Индонезия пойтахти Жакартада футзал бўйича Осиё чемпионатининг чорак финал баҳслари ўтказилади.

Ўзбекистон футзал терма жамоаси бугун 1/4 финални амалдаги чемпион Эронга қарши ўтказади. Учрашув бизнинг вақт билан соат 11:00да бошланади. 

Чорак финал жуфтликлари:

11:00. Эрон - Ўзбекистон

13:00. Таиланд - Ироқ

15:00. Япония - Афғонистон

17:00. Индонезия - Вьетнам 

Осиё чемпионати 16та жамоа билан старт олганди. Гуруҳ ўйинлари якунига етгач, 8 жамоа мусобақани тарк этди: Қирғизистон, Жанубий Корея, Қувайт, Ливан, Тожикистон, Австралия, Саудия Арабистони, Малайзия.

Гуруҳдаги натижалар

Ўзбекистон футзал терма жамоаси осон бўлмаган гуруҳдан қийинчилик билан кейинги босқичга чиқди. Футзалчиларимиз аввалига Тожикистон билан 0:0 ўйнаб, 2-турда Австралияни 4:2 ҳисобида мағлуб этишди ҳамда охирги турда яна бир кучли жамоа Японияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Хайрият гуруҳдаги иккинчи ўйинда Тожикистон Австралия билан 1:1 ўйнади, агар қўшниларимиз ютиб қўйганида гуруҳда қолиб кетишимиз мумкин эди. 

Эрон эса доимгидек ўз кучини кўрсатди. Гуруҳдаги учала ўйинда уч ғалаба: Малайзия 4:1, Саудия Арабистони 2:0, Афғонистон 5:2. Натижада қўлга киритилган 9 очко ва тўплар нисбати 11-3.

Нодир Элибоев: "Биз бу ерга ютиш учун келганмиз"

Терма жамоамиз бош мураббийи Нодир Элибоев чорак финал олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

- Масъулиятни тўлиқ ҳис қиляпмиз. Ўйин "тоза" 40 дақиқа ўйналади ва бунда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Биз ҳар бир дақиқани ўйлаб ҳаракат қиламиз. Японияга қарши хатоларни таҳлил қилдик. Яна хатога йўл қўйсак, Эрон гол уришини биламиз, шунинг учун жуда эҳтиёт бўлишимиз керак. Ҳа, Эрон - кучли жамоа, лекин Осиё чемпионатида рақибларни биз танламаймиз. Биз бу ерга фақат ютиш учун келганмиз.

Воҳид Шамсайи эсингиздами?

2006 йилги футзал бўйича Осиё чемпионатига Ўзбекистон мезбонлик қилганди. Бу қитъа биринчилигига илк бор мезбонлик қилишимиз эди. Ўша мусобақада Эрон чемпион бўлмаган, лекин таркибида Воҳид Шамсайи деган футзалчи кетма-кет голлар уриб порлаган, натижада 16та гол билан мусобақа тўпурари бўлганди.

Ҳозир 50 ёшни қаршилаган Шамсайи Эрон футзал терма жамоасини бошқармоқда. Маъумот учун, у ўйинчи сифқатида 8 бор Осиё чемпионатида зафар қучган. Воҳид Шамсайи чорак финал ўйинидан олдин шундай деди:- Гуруҳда учта ўйинни ўз фойдамизга ҳал қилган бўлсак, ҳеч бири осон бўлмади. Рақиблар техник ва жисмоний томондан анча кучайган. Чорак финалда Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйнаймиз. Улар Осиёдаги энг яхши жамоалардан бири. Ўзбекистон ҳар доим кучли тўртликда бўлиб келган. Иккита катта жамоа 1/4 финалда тўқнаш келади ва кимдир мусобақани тарк этади. Лекин бу ўйин эканини унутмайлик.

Устунлик Эрон томонида

Осиё чемпионатидаги ўзаро ўйинларда устунлик Эрон томонида ва буни ҳамма билади. Шу пайтгача бу жамоага қарши 14та расмий баҳс ўтказиб, афсуски ҳаммасида мағлуб бўлганмиз ва бу рақамларни алоҳида келтириб ўтишдан фойда йўқ. Яхшиси, терма жамоамизга омад тилайлик. Зал текис, тўп юмалоқ, майдонда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Нима дедингиз, балки бугун сенсация кўрармиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+1   
03 фев 10:54:35
Lochinlar UZ
Шрифтни тугрилелар, ёши катталарга кийинчилик тугдиради
   
03 фев 11:07:00
FK DAVR
Bugun Xudo xoxlasa Eronni yutamiz. 0.01 % bo'lsada imkoniyat bor ekan xarakat qilish kerak.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика