UZ

Сўнгги янгиликлар

17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  0 16:46"Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:35Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг нималар деди?  2 16:12"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди  4 15:59Халқаро турнир. Хитой U-16 — Ўзбекистон U-16 ўйини учун таркиблар маълум  0 15:20Сон Хён Мин МЛС клубига рад жавобини берди  0 14:36"Манчестер Юнайтед" "Челси" ярим ҳимоячиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 13:45Калверт-Льюин Манчестер клубига ўтиши мумкин  1 13:05Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда  7 12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  17 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  3 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0 10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   38 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  25

ЛаЛига. "Реал" меҳмонда ғалабага эришди Янгиликлар

ЛаЛига. "Реал" меҳмонда ғалабага эришди

"Осасуна" ҳамда "Реал" ўртасида ўтказиладиган ЛаЛиганинг 22-тур баҳси якунига етди.

Осасуна

Примера Дивизион . 22-тур

19/02/2023, 01:00

2
:
0
Тугади

Реал Мадрид

Федерико Вальверде - 78', Марко Асенсио - 90'

Стадион: Estadio El Sadar, 21668 томошабин

Бош ҳакам: Jose Munuera

45'
90'
5'  Лукас Торро
45'  Хон Монкайола
45'  Мои Гомес
63'  Рубен Гарсия (Диего Морено)
72'  Дарко Брашанац (Аймар Орос)
86'  Абде Эззалзули (Энрике Барха)
86'  Лукас Торро (Кике)
45'  Винисиус Жуниор
66'  Дани Себальос (Марко Асенсио)
76'  Начо Фернандес (Даниэль Карвахаль)
78'  Федерико Вальверде
78'  Винисиус Жуниор
84'  Начо Фернандес
88'  Родриго (Альфаро Родригес)
89'  Винисиус Жуниор
90'  Марко Асенсио
90'  Альфаро Родригес

Осасуна – Реал Мадрид 0:2

"Эль-Садар"

Голлар: 0:1 – 78 Вальверде, 0:2 – 90 Асенсио.

Осасуна – Эррера, Унаи Гарсия, Давид Гарсия, Санчес, Брашанац (Орос, 72), Мойсес Гомес, Торро (Кике Гарсия, 85), Рубен Гарсия (Морено, 63), Монкайола, Будимир, Эз Абде (Барха, 85).

Реал Мадрид – Куртуа, Начо (Карвахаль, 76), Рюдигер, Милитао, Алаба, Модрич, Себальос (Асенсио, 66), Камавинга, Вальверде, Винисиус Жуниор, Родриго (Родригес, 88).

Огоҳлантиришлар: Торро (5), Монкайола (45), Винисиус Жуниор (45), Мойсес Гомес (45), Начо (84).



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. ГОООООООЛЛЛ!!! "Реал" барибир ҳисобни 0:2 кўринишига келтирди. Асенсио жамоадошинин узатмасини аниқ зарба билан голга айлантирди.

89. ГООООООООЛ!!! "Реал" учрашувга нуқта қўймоқда. "Қироллик клуби"нинг тезкор қарши ҳужумини Винисиуснинг голи билан якун топди. 0:2. ЙЎҚ, "Реал"нинг гол офсайд туфайли ҳисобга олинмади.

78. ГОООООООООЛ! ВАЛЬВЕРДЕ "РЕАЛ"НИ ҲИСОБДА ОЛДИНГА ОЛИБ ЧИҚДИ! Винисиуснинг орқароққа узатмасидан сўнг Федерико бир зарб билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

76. ЗАРБААА... Морено яна яқин бурчакни нишонга олишга уринди, ноаниқ.

74. Винисиус навбатдаги супер вазиятни кўкка совурд. Жуниор рақиб посбони билан бирга-бир чиқди, аммо уни алдаб, гол уришни эплай олмади.

69. Тўп "Осасуна" футболчисининг қўлига тегди, аммо ҳакам ўйнаш мумкинлигини кўрсатди.

64. Трибунадагилар майдонга қандайдир буюм улоқтиришди, ҳакам эса уни олиб учрашув комиссарига топширди. Бу ўйин ҳисоботига кириши аниқ.

62. ЗАРБАААА... Тўп устунга тегди! МОИ ГОМЕС! Гомес бир ҳаракат билан Вальвердени алдади ва чап оёғи билан яқин бурчакни нишонга олишга уринди, бироқ тўп устунга тегиб қайтди.

57. Винисиус Жуниор ўз қанотида рақибини алдаб, жарима майдончаси ичига кирди ва посбонни ҳам алдаб ўтишга уринди, аммо дарвозабон бир уринишда тўпни олиб қўйди.

55. Родригодан зарба, аммо тўп дарвозабон қўлига бориб тушди.

52. ГООООООЛ! ЙЎҚ, бош ҳакам офсайд бўлганини кўрсатди. Давид Алаба тўпни Винисиусга узатди, ўша Жуниор эса дарвозабонни алдаб, гол урди, бироқ пас узатилган пайтда ҳақиақатдан ҳам офсайд бўлган экан.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС!

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

42. Модрич жамоасининг навбатдаги ҳужумини ташкил қилаётганда рақиб футболчилари томонидан қўполлик билан тўхтатилди ва ҳакам фол қайд этди.

33. Винисиус Камавинганинг ажойиб узатмасидан сўнг тўп билан посбон қаршисигача боришга уринди, аммо йўлдан тўпдан айрилди.

27. Вальверденинг ҳимоядаги хатоси туфайли "Осасуна"да голли вазият пайдо бўлди, аммо сўнгги паллада "Реал" ҳимоячиларидан бири тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди.

17. Вальвердееее... Федерико тўпни тўхтатмай дарвозага жойлашга уринди, бироқ тўп дарвозага эмас, реклаа баннерига бориб тегди.

14. Хавфли вазият. Қанотдан узатилган тўпни Будимир дарвозага йўллашда хатога йўл қўйди, ҳужумнинг иккинчи тўлқини Гарсиянинг зарбаси билан давом этди. Куртуа сейв ижро этди.

10. Винисиууус... Рақиб ҳимоячиси хатосидан унумли фойдаланиб, тўпни ўзиники қилган Жуниор посбонни мағлуб эта олмади ва тўп дарвозабога тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак тўпи эса муваффақиятсиз якун топди.

6. Тўп учун курашда Камавинга жароҳат олди ва тезда шифокорлар майдонга тушишди.

2. Винисиус чап қанотдан жарима майдончаси марказига тўп узатишга уринди, рақиб футболчиси ҳалал берди.

1. Учрашув бошланди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика