"Осасуна" керакли натижа учун "Бетис" футболчиларига пул таклиф қилган
18 фев 2015 14:12
Янгиликлар
"Осасуна" керакли натижа учун "Бетис" футболчиларига пул таклиф қилган
"Осасуна" ўтган мавсум охирида "Бетис"нинг икки футболчисига керакли натижа учун пул таклиф қилган.
Хабарларга кўра, "Осасуна" раҳбарларидан бири Анхель Вискай ҳимоячилар Антонио Амая ва Хорди Фигерас билан учрашган. "Бетис"нинг "Вальядолид" устидан ғалабаси ва сўнгги турда "Осасуна"га мағлуб бўлиш учун футболчиларга 250 минг евро ваъда қилинган.
"Бу саволлар бўича мамлакат профессионал футбол федерациясида гапириб бердим ва энди бунга изоҳ бериш ниятим йўқ" - дейди Вискай.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ "Осасуна" 2,4 млн евро миқдоридаги маблағни қаерга сарф этганини исботлай олмаган эди. Бу пулларнинг "Осасуна" - "Эспаньол" учрашувига алоқаси борлиги гумон қилинмоқда.
Фикрлар