UZ

Сўнгги янгиликлар

09:10Месси яна бир рекордни такрорлади  0 08:37Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  13 07:59ЖЧ-2026 саралаш. Бразилия ва Уругвай ўзаро дуранг ўйнади, Аргентинада қийин ғалаба ва бошқа натижалар  2 07:46"Интер Майами" устози истеъфога чиқди  1 02:44Миллатлар лигаси. Швециядан 6:0, Туркия Черногорияга мағлуб бўлди, Нидерландия ва Германиядан меҳмонда дуранг ва бошқа натижалар  4 01:52"Реал" қишда Александер-Арнольдни харид қилиш фикридан қайтди  3 01:28ЖЧ-2026 саралаши. Австралия 90+6да мағлубиятдан қутулиб қолди, Қувайт ва Иордания ўзаро дуранг ўйнади  10 00:20"Манчестер Сити" январда Гвардиоланинг клубдаги келажаги бўйича қарор қабул қилишини кутмодқа  0 23:53Ўртоқлик ўйини. Россия Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 23:22"Реал" 21 ёшли ҳимоячи учун 90 млн евро сарфлаши мумкин  3 22:59ЖЧ саралаши. БАА Қатар дарвозасига жавобсиз бешта гол урди. Ўзбекистонга "кела олмаган" Лимадан покер  206 22:39Буффон ўзи билан бирга ўйнаган энг кучли футболчи ким бўлганини айтди  6 21:30ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия Саудия Арабистонини сенсацион тарзда мағлубиятга учратди  22 21:08ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси Эронга қарши камбэк қайд этишга яқин келди, аммо якунда барибир мағлуб бўлди  12 20:33КХДР терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинларни яхши ўтказдик, аммо..."  25

Орзулар рўёби. "Тоттенхэм" ёшлари Янгиликлар

Орзулар рўёби. "Тоттенхэм" ёшлари

"Шпорлар"да "очилган" беш нафар ёш футболчилар.

Азалдан рўй бериб келган жараён шуни кўрсатадики, "Тоттенхэм" ҳамиша юқори марраларни кўзлайдию, ярим йўлда кучи тугаб қолади. Лондонликларни юқори мақсадларни кўзлайдиган жамоа дея оламиз, лекин уларда суперюлдузларни сотиб олишга имкон йўқ.

"Шпорлар" бу муаммони ҳал қилиш учун доимо ақл билан ёндошишга ва иқтидорли ёшларни сотиб олишга интилишган. Сўнгги 16 йил давомида асосий жамоа таркибида тўп тепган 20 ёшдан кичик ўсмир футболчилар сони кам эмас ва улардан кўпчилиги ҳақиқий етакчи бўлиб етишишди.

АПЛнинг бу йилги баҳсларида "Тоттенхэм" таркибидаги энг ёш ва иқтидорли ёшлар сифатида ишонч билан Гарри Кейн, Эрик Дайер ва Деле Аллини кўрсатиш мумкин. Бу ўйинчилар ендигина ўз иқтидорларини намойиш этишни бошлашди.

Бу рўйхатда бизни 20 ёшга қадар асосий ўйинчи сифатида қаралган футболчилар қизиқтиради. Демак, бугунги рўйхатдан Кейн ҳам, Роуз ва Уокер ҳам ўрин олмаган.

1. Рето Циглер



"Шпорлар"нинг кўплаб мухлислари клубда унчалик кўп ўйнамаганига қарамай, ўзидан из қолдира олган Рето Циглерни унутишмайди.

Циглер клубда фақатгина 2004-2005 йилги мавсумда ҳаракат қилган ҳолос. Ўша йили тўққизинчи ўрин эгалланган. Мухлисларнинг афсусланишига қарамай, Циглер кўзга яққол ташланган. У "Арсенал"га 4:5 ҳисобида имконият бой берилаётганда Фредерик Канутега голли пас беради. Унинг голи эвазига жамоа "Эвертон"ни 5:2 ҳисобида таслим этади.

Рўйхатимиздаги бошқа футболчилардан фарқли ўлароқ, Циглер салмоқли муваффақиятларга эришмади. Лекин, у жуда ҳам ночор аҳволдаги "Тоттенхэм"да энг яхшилардан бири эди.

Клубни тарк этгач Циглер бутун Европани айланиб чиқди.

2. Том Хаддлстоун



Том Хаддлстоуннинг "Тоттенхэм"даги фаолияти анча қизиқарли кўриниш олди. 2005 йил "Дерби Каунти"дан сотиб олинган ўсмир йигит "Вулверхэмптон Уондерерс"га ижарага берилди. У ерда бош мураббий Гленн Ходдл эди.

У жамоага янги ТОМ бўлиб қайтди. Аввал бошиданоқ Хаддлстоунда пас бериш маданияти ва ақлбовар қилмас зарбаси борлиги яққол кўзга ташланади. Лекин, суперюлдуз бўлиш учун унга ортиқча вазн ва формасини бир маромда ушлаб тура олмаслик ҳалақит қилди.

2009-2010 йилги мавсумда Харри Реднаппнинг сай-ҳаракатлари эвазига Том ўзининг энг яхши мавсумини ўтказади, "Тоттенхэм" эса илк бор Чемпионлар лигасига чиқади.

Якунда у жароҳатлар гирдобининг навбатдаги қурбонига айланади. Бу нарса унга сайёрамиздаги энг обрўли мусобақада ўзини кўрсатиш имконини бермайди. Том сўнгги уч йилда бор йўғи 36 та ўйин ўтказади. Клуб ишқибозлари Хаддлстоун ўз вақтида қанчалик ажойиб ўйин кўрсатганини аллақачон унутиб бўлишган.

3. Гарет Бейл



Бейл "Саутгемптон"дан Лондонга кўчиб ўтганида ундан кўп нарса кутишган. Ҳаттоки, сэр Алекс Фергюсон бир неча бор у билан шартнома имзолашга уриниб кўрган. Уэльслик "шпорлар" учун иккинчи ўйинидаёқ гол уради. Бейл ҳар доим ўз кучига ишонади. У очиқ турган Бербатовга пас бериш ўрнига ҳаммасини ўзи бажарди ва гол урди. Гарет жамоаси 1:3 ҳисобида имкониятни бой берган "Арсенал"га қарши дербида ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўяди.

Тез-тез жароҳат олиши унга тўлалигича ўз имкониятларини намойиш этишга ҳалақит қилди. Лекин, ўйнаган вақтида бўлажак юлдуз эканлигига ҳеч кимда шубҳа қолдирмади.

4. Аарон Леннон



Леннон "Лидс" АПЛни тарк этишидан аввал клубни тарк этган кўп сонли футболчилардан бири эди.

Иқтидорли хавбек ўша заҳотиёқ "Тоттенхэм"нинг асосий таркиб футболчисига айланди. Қайта-қайта ажойиб тезлиги билан ҳайратланишга мажбур қилар ва ўз маҳорати эвазига 90 дақиқа давомида рақиб дарвозабонларини кучли босим остида ушлаб турарди.

У кўп гол урмасди, лекин 2006 йили унинг ҳаракатлари эвазига "шпорлар" "Челси"ни таслим этадилар. Бу "Тоттенхэм"нинг охирги 16 йил ичида "кўклар" устидан қозонган илк ғалабаси эди.

Леннон 2005-2006 йилги мавсумда Уэйн Рунидан, 2006-2007 йилги мавсумда эса Криштиану Роналду ва Сеск Фабрегасдан йилнинг энг яхши ёш футболчиси номинациясида ортда қолади. Иқтидорни ўстириш ижобий тус олмади ва ўйинчи "Эвертон"га сотиб юборилди.

5. Деле Алли



Ишонч билан шуни айтиш мумкинки, Деле Алли Уэйн Руни давридан буён энг қобилиятли футболчи. Бунгача фақатгина Руни шундай юксак иқтидорга эга бўлган.

Ҳозирданоқ айтиш мумкинки, Алли ажойиб дебют мавсумни ўтказмоқда. Айни пайтда у АПЛда барча инглиз ярим ҳимоячиларидан кўп гол урган. Аллининг ҳисобида Премьер лиганинг жорий йилги мавсумида 10 та гол ва 9 та голли узатма бор.

Алли жамоасига ёрдам бера олмаган бирорта ҳам ўйин бўлмади, ўсмир бўлишига қарамай унинг профессионал хулқ-атвори барчани ҳайратлантирмоқда.

Толибжон Қосимов тайёрлади

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика