Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-15 Марокаш U-15 билан дуранг ўйнади
20 ноя 2023 12:29
Янгиликлар
Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-15 Марокаш U-15 билан дуранг ўйнади
Хабарингиз бор, бир неча кун аввал Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Паркент туманидаги "Қизил-тоғ" спорт-соғломлаштириш базасида йиғинга киришганди.
16 ноябрь куни ушбу йиғин доирасида ҳамюртларимиз марокашлик тенгқурларига қарши ўйин ўтказишганди ва унда Муҳаммадюсуф Файзуллаевнинг 70-дақиқада киритган голи ягона бўлиб, Ўзбекистонга ғалаба келтирганди.
Куни-кеча жамоалар иккинчи бор рўбаро келишди. Бу баҳс ҳам "Дўстлик" терма жамоалар маркази стадионида ўтказилди. Муросасиз курашларга бой бўлган беллашувда ҳисоб очилмади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар