

16 ноябрь куни ушбу йиғин доирасида ҳамюртларимиз марокашлик тенгқурларига қарши ўйин ўтказишганди ва унда Муҳаммадюсуф Файзуллаевнинг 70-дақиқада киритган голи ягона бўлиб, Ўзбекистонга ғалаба келтирганди.
Куни-кеча жамоалар иккинчи бор рўбаро келишди. Бу баҳс ҳам "Дўстлик" терма жамоалар маркази стадионида ўтказилди. Муросасиз курашларга бой бўлган беллашувда ҳисоб очилмади.



