UZ

Сўнгги янгиликлар

14:38"Пахтакор"нинг Туркиядаги ўқув-йиғин машғулотлари давомидаги рақиблари маълум  1 13:55Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   28 13:23Марказий Осиё. "Аркадағ" очко йўқотмасдан, "Абдиш Ата" ўзбекистонлик мураббий билан чемпион бўлди. Бонус – Афғонистон  6 13:22Суперлиганинг 5 та, Про лиганинг 1 та клубига трансфер тақиқи қўйилди  10 13:00"Барселона" ҳужум чизиғини кучайтириш вариантларини ўрганмоқда  1 12:41"Валенсия" Рубен Барахани истеъфога чиқарди  0 12:21Про лигани қандай қутқариб қолиш мумкин?  4 11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  7 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  27 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  8 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Хитойни мағлубиятга учратди Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Хитойни мағлубиятга учратди

ЖЧ-2014 саралаши 9-тур учрашувига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 июнь куни Хитой терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Хитойнинг Хаххот шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда Қосимов шогирдлари Улуғбек Бақеов ва Сервер Жепаровнинг голлари эвазига рақибини мағлубиятга учратишди. Ўйинда биринчи бўлиб хитойликлар ҳисобни очганига қарамай, Қосимов шогирллари ўйиндаги устунликни бироз бўлса-да қўлларига олдилар ва 44-дақиқада ҳисобни тенглаштиришнинг уддасидан чиқишди. Бу вазиятда, миллий терма жамоа ҳужумчиси Улуғбек Бақеов чамаси 25 метрлардан кучли зарба йўллаб хитойликлар дарвозабонини ортда қолдирди ва биринчи бўлим шу ҳисоб билан якунига етди.

Иккинчи бўлимнинг 54-дақиқасида эса, миллий терма жамоа сардори Сервер Жепаров Темур Кападзенинг тўп оширишидан сўнг Ўзбекистонни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Учрашувнинг қолган дақиқаларида ҳар иккала терма жамоа аъзоларида ҳисобни ўзгартириш учун имкониятлар бўлди, аммо ҳисоб бошқа ўзгармади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 11 июнь куни Сеулда Жанубий Корея миллий терма жамоасига қарши ЖЧ-2014 саралаши 9-тур учрашувида майдонга тушади. Терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов мазкур ўйинда иштирок этиш учун жами 23 нафар футболчини жалб қилган.

ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИ.
6 июнь. Хаххот.
ХИТОЙ - ЎЗБЕКИСТОН - 1:2 (1:1)
Голлар:
Ван По (31) - Улуғбек Бақоев (44), Сервер Жепаров (54).
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Шоҳрух Гадоев, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Акмал Шораҳмедов (Ислом Иномов, 75), Виталий Денисов, Одил Аҳмедов (Фозил Мусаев, 83), Темур Кападзе (Азизбек Ҳайдаров, 61), Сервер Жепаров (С) (Александр Гейнрих, 61), Санжар Турсунов (Олег Зотеев, 72), Улуғбек Бақоев (Фарҳод Тожиев, 61).
Огоҳлантириш: Фанг Хиолин (30) - Александр Гейнрих (81).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика