UZ

Сўнгги янгиликлар

20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  0 19:32"Тоттенхэм" кореялик ўйинчини трансфер қилди  2 19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  6 18:39"Юве" Копмейнерс бўйича таклифни яхшилайди – олдинроқ хавбек учун 45 млн евро беришганди. "Аталанта" уни 60 миллионга баҳоламоқда  0 18:15"Реал" Карвахаль ва Менди билан келишувни узайтиради  1 17:55Зафармурод Абдираҳматов: "Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, лекин тўп дарвозага киришни истамади"  45 17:32"Интер" ва Дюмфрис йилига 4 млн евро маош билан 2028 йилгача шартнома бўйича келишувга эришди. Дензелга МЮ қизиққанди  1 17:05"Ювентус" "Интер" футболчисига қизиқмоқда, аммо...  1 16:40"Милан" 2024/25 йилги мавсум учун сафар либосини тақдим этди  2 16:15"Арсенал" "Реал Сосьедад"дан Меринони харид қилмоқчи  2 15:49Саудияликлар Рафинья учун 65 млн евро таклиф қилишди. "Барса" Уильямс ва Ольмо билан шартнома имзолаш учун ўйинчиларни сотишга тайёр  2 15:17Де Хеа "Женоа"га ўтмайди – унинг талаблари клуб учун жуда юқори. Дарвозабонда МЛС ва Саудия Арабистонидан вариантлар бор  2 14:49Артём Довбик "Рома"нинг таклифини қабул қилди ва клубга ўтишга яқин  2 14:21Ольмо "Барселона"дан ташқари барча клубларнинг таклифини рад этди  5 13:58Ихеаначо Ла Лига клубига ўтишга яқин  2

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Иордания 2:0 Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Иордания 2:0

Ўзбекистон ва Иордания жамоалари ўртасидаги ўйиннинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Ўзбекистон - Иордания 2:0
Голлар:
Игорь Сергеев (56), Дилшод Жўраев (90)
Ўзбекистон:
Элдор Суюнов, Егор Кримец, Ислом Тўхтахўжаев, Даврон Ҳошимов (Воҳид Шодиев, 73), Азамат Исроилов (Салим Мустафоев, 55), Фозил Мусаев (Акбар Исматуллаев, 69), Владимир Козак (Дилшод Жўраев, 86), Жамшид Искандеров (Бобур Йўлдошев, 73), Сардор Рашидов, Фарҳод Тожиев (Наврўз Алимов, 46), Игорь Сергеев.
Захира: Никита Рибкин, Бобур Йўлдошев, Шерзод Файзиев, Салим Мустафоев, Дилшод Жўраев, Фарруҳ Сайфиев, Шаҳзод Нурматов, Воҳид Шодиев, Наврўзбек Алимов.

Иордания
: 1.Амир Шафи, 13.Халил Баниатех (Ҳамза Али, 53), 15.Шади Наоми, 8.Одаи Саифий, 21.Моҳд Дмейри, 24.Одай Заҳран, 10.Аҳмад Ҳаёл, 4.Баҳа Абдулраҳмон, 7.Монтезр Амара, 6.Саид Ҳасан, 14.Анас Яссин.
Захира: 12.Аҳмад Наввас, 22.Мутаз Ясин, Моҳд Али, 14.Али Аҳсалим, 20.Ҳамза Али, 3.Сулайман Слиман, 17.Ислом Иброҳим, 2.Моҳд Мунир, 23.Юсуф Равшаох, 18.Солиҳ Саваҳар, 16.Ражеи Ҳасан, 11.Раид Фраех, 9.Маҳмуд Затара.

Огоҳлантиришлар: Анас Яссин (10)

                                       
                               МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                           ЯНГИЛАШ

90+4. Учрашув якунланди. ҒАЛАБА МУБОРАК!

90+4. Рашидовнинг пасидан сўнг тўпни ҳимоячилар қайтаришди, Воҳид Шодиевнинг тўхтатиб берган тўпини Дилшод Жўраев дарвозага жойлаб қўйди - 2:0.

90+3. ГООООООООООООООООЛ! Дилшод Жўраев 2:0

90+2.
Одай Заҳраннинг пасидан сўнг берилган зарба ноаниқ кетди.

90. Учрашувнинг иккинчи бўлимига 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

88. Иордания футболчиларининг ўйлаган режаси иш бермади. Ҳимоячиларимиз бугун анча ишончли ҳаракат қилишмоқда.

86. Владимир Козак ўз ўрнини Дилшод Жўраевга бўшатиб берди.

84. Вакилларимизнинг ҳужуми. Лекин дарвоза томон аниқ зарба берадиган футболчи топилмади.

83. Баҳа Сулиман ўрнига Исам Ибраҳим тушди.

81. Иорданиянинг ҳужуми бесамар кетди. Элдор Суюнов ўз ўрнида.

79. Вакилларимизнинг ҳужуми узилиб қолди. Наврўз Алимов ўйиндан ташқари ҳолатда.

77. Салим Мустафоевнинг қанотдан етказиб берган тўпига зарба берадиган футболчи топилмади.

75. Элдор Суюнов жамоамизни голдан сақлаб қолди.

74. Даврон Ҳошимов ўрнига Воҳид Шодиев майдонга чиқди.

72. Жамшид Искандеров ўрнига Бобур Йўлдошев майдонга туширилди.

71. Иордания сафида ўзгариш. Монте Амара ўрнига Маҳмуд Затара тушди.

69. Фозил Мусаев ўрнига Акбар Исматуллаев майдонга тушди.

67. Наврўз Алимов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

66. Шади Надми ўрнига Ражеи Ҳасан туширилди.

63. Элдор Суюнов яхши ҳаракат қилди.

61. Ўзбекистон терма жамоаси голдан кейин анча тартиблироқ ўйин кўрстамоқда. Иордания эса бор эътиборини ҳужумга қаратишга мажбур.

57. Сардор Рашидовнинг жарима тўпидан берган адойиб зарбасидан сўнг Шафи тўпни қайтариб юборди. Қайтган тўпни эса Сергеев бўш қолган дарвозага жойлади, 1:0.

56. ГООООООООЛ! ИГОРЬ СЕРГЕЕВ!

55. Азамат Исроилов ўз ўрнини Салим Мустафоевга бўшатиб берди.

53. Иордания таркибида ўзгариш. Ҳамза Али Ҳалил Баниятеҳ ўрнига майдонга туширилди.

51. Иордания ҳужумчиси оффсайдда қолиб кетди.

49. Вакилларимиз позицион ҳужумга ўтишмоқда.

47. Фарҳод Тожиев ўрнига Наврўз Алимов майдонга тушди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи тайм тугади. ТАНАФФУС!

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

43. Иорданиянинг хавфли ҳужуми. Лекин рақиб футболчисининг зарбаси ўхшамади.

42. Хавфли вазият! Иордания посбонининг ишончли ўйини ҳозир жамоаси жонига оро кирди.

40. Жамшид Искандеровнинг паси орқали Сардор Рашидов қулай вазиятга эга чиққанди. Лекин бу уриниш ҳам наф келтирмади.

39. Даврон Ҳошимовнинг жонбозлиги туфайли дарвозамиз олдидаги хавф бартараф этилди.

38. Сардор Рашидовнинг бу сафарги уриниши ҳам зое кетди.

33. Ўзбекистон терма жамоаси фаол. Лекин голдан дарак йўқ.

31. Сардор Рашидов узоқ масофадан дарвозани ўққа тутмоқчи бўлди. Лекин зарбага аниқлик етишмади.

27. Вакилларимизнинг навбатдаги ҳужуми пайтида ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.

24. Азамат Исроиловнинг зарбаси ноаниқ бўлди.

21. Ажойиб ҳужум! Сардор Рашидовнинг ажойиб ҳаракатларидан сўнг Фарҳод Тожиев қулай вазиятга эга чиққанди. Лекин Тожиев бу имкониятдан самарали тарзда фойдалана олмади.

18. Жарима тўпидан сўнг рақиб ҳимоячилари тўпни чиқариб юборишди. Бурчакдан узатиб берилган тўпга Фозил Мусаев боши билан зарба берди. Ноаниқ.

16. Вакилларимиз жарима тўпи тепишади.

15. Ҳозирча хавфли вазиятларсиз ўйин давом этмоқда...

14. Фозил Мусаевнинг узоқдан тепган тўпи ноаниқ кетди.

12. Ўзбекистон терма жамоаси аста-секин ўйиндаги ташаббусни ўз қўлига олмоқда.

10. Анас Яссин ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

9. Сардор Рашидовнинг етказиб берган тўпига Игорь Сергеев етиб кела олмади.

7. Вакилларимизнинг ҳужуми якунига етмай қолди.

6. Ўйин темпи юқори эмас.

4. Сардор Рашидовнинг ҳаракатларини рақиб ҳимоячилари пайқаб қолишди ва ундан тўпни олиб қўйишди.

3. Жамоалар асосан майдон марказида курашишмоқда.

2. Иордания учрашувни ҳужумкорлик билан бошлади.

1. Ўйин бошланди!

-
Ўйинни оқ кийимдаги Ўзбекистон терма жамоаси бошлайди. Иордания қизил либосда ўйнайди

- Навбат Ўзбекистон мадҳиясига!


- Иордания мадҳияси янграмоқда...

Учрашувга бўлган қизиқиш паст даражада. Стадион мухлислар билан тўлиб тошаётгани йўқ. Бугун ажотаж бўлмаслиги аниқ.

Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун  Ўзбекистон терма жамоаси халқаро ўртоқлик учрашуви доирасида Иордания билан баҳс олиб боради. Ушбу ўйиндан сайтимиз орқали матнли онлайн трансляциясини амалга оширамиз.

Учрашув соат 19:00да бошланади.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика