ҚПЛ. "Турон" меҳмонда "Ордабаси"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида тўрт ўзбекистонлик ҳаракат қилди
27 апр 17:57
Янгиликлар
ҚПЛ. "Турон" меҳмонда "Ордабаси"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида тўрт ўзбекистонлик ҳаракат қилди
Қозоғистон Премьер-лигаси 6-тур доирасидаги "Ордабаси" — "Турон" ўйини бўлиб ўтди.
Баҳс тақдирини 44-дақиқада Эвертон томонидан киритилган тўп ҳал қилди. Қайд этиш керакки, "Турон" ўйинчиси Абилайхан Жумабек 41-дақиқада пенальтидан фойдала олмади.
"Турон" сафида ҳамюртларимиздан Одилбек Абдумажидов, Хуршид Мухторов (87-дақиқада алмаштирилди) ва Беҳруз Асқаров (90-дақиқада огоҳлантирилди) ўйинни асосий таркибда бошлади. Жароҳатидан тикланган Шаҳбоз Умаров эса 68-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар