UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  2 19:00Суперлига. "Насаф" - "Бухоро" 4:0 (матнли трансляция)  24 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  17 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  11 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  5 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  18 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  2 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  18 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  11 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  4

"Оқ-тепа": Нигерияликларга қарши ўйинда дуранг Янгиликлар

"Оқ-тепа": Нигерияликларга қарши ўйинда дуранг

Бугун "Оқ-тепа" янги мавсумга тайёргарлик жараёнидаги илк назорат ўйинида майдонга тушди.
Рақиб Нигерия миллий чемпионатининг 1-лигасида иштирок этадиган “Марк Старз” клуби бўлди. Айтиб ўтиш лозим, мазкур ном остида Грузия чемпионатида ҳам бир жамоа қатнашади.

Бош мураббий Александр Токов мазкур учрашувда асосан кўрикдан ўтаётган футболчиларни синовдан ўтказди. Шу боис, беллашувда мураббийлар штаби учун натижа эмас, ўйинчиларнинг ҳолатини кўздан кечириш биринчи ўринга чиқди. Аксинча, футболчилар ўзларини кўрсатиш учун бор имкониятларини ишга солишди. Ҳисоб 26-дақиқада жамоамиз томонидан очилди. Хуршид Йўлдошев жарима майдонига кирар-кирмай, ажойиб зарбаси билан дарвозабонни ожиз қолдирди. Аммо ҳисоб биринчи бўлимнинг ўзидаёқ тенглашди. 42-дақиқада ҳимоячиларимизнинг хатосидан кейин негериялик футболчилар ўртадаги мувозанатни тиклади. Бу ҳисоб ўйин охирига қадар ўзгармади. Мураббийлар учрашув сўнггига қадар таркибни тўлалигича янгилади. Ушбу ўзгаришлар ҳам ўйиннинг темпига ўз таъсирини ўтказмай қолмади.

Назорат учрашуви
“ОҚ-ТЕПА” – “МАРК СТАРЗ” (Нигерия) – 1:1 (1:1)
18 январь. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони.
Бош ҳакам:
Олим Толибжонов.
Қанот ҳакамлари: Андрей Снетков, Андрей Цапенко.
“Оқ-тепа”: Виктор Мочалов, Жасур Йўлдошев, Азиз Талхатов, Асилжон Мансуров, Нодир Тешабоев, Хуршид Йўлдошев, Аббос Абдуллаев, Илҳом Ражабов, Сарвар Исмоилов, Алексей Локтионов, Ислом Абдукаримов.
Захирадан тушганлар: Шоҳруҳ Пирназаров, Ислом Йўлдошев, Абдумавлон Турсунов, Мурод Ахатов.
Гол: Хуршид Йўлдошев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика