"Оқ-тепа": Йиғин 20 декабрдан бошланади
12 дек 2014 15:29
Янгиликлар
"Оқ-тепа": Йиғин 20 декабрдан бошланади
"Оқ-тепа"нинг янги бош мураббийи Элдор Сакаев 2015 йилги мавсум учун тайёргарлик режаси ишлаб чиқди.
Элдор Усмонович бугун клуб раҳбарияти билан учрашиб, тайёргарлик режасини муҳокама қилди. Унга кўра, жамоа янги мавсумга 20 декабрдан тайёргарликни бошлайди. 28 декабрга қадар давом этадиган машғулотлар клуб базаси ёнидаги сунъий қопламали майдонда ўтказилади.
Саккиз кун давом этадиган ўқув-йиғин машғулотларининг сўнгги кунида битта назорат учрашуви ўтказилиши ҳам режалаштирилган. Ҳозирча жамоа бирор бир футболчи билан расман хайрлашгани йўқ. Бошқа клублардан ижарага олинган ўйинчилар мавсумга тайёргарликни ўз жамоаларида бошлайди. Биринчи йиғинда асосан клуб билан амалда шартномаси бор футболчилар иштирок этади. Қайси ўйинчилар билан хайрлашиш ёки кимларни таклиф қилиш масалаларига йиғин давомида ойдинлик киритилади.

championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар