"Оқ-тепа". Биринчи йўқотиш
23 май 2017 01:12
Янгиликлар
"Оқ-тепа". Биринчи йўқотиш
Тошкент шаҳар биринчилигида иштирок этаётган "Оқ-тепа" 7-тур учрашувида майдонга тушди.
Ўз майдонида "Бунёдкор-Б"га қарши майдонга тушган Ярослав Крушелницкий бошчилигидаги жамоамиз очко йўқотди. Аввалги 6та турнинг барчасида ғалаба нашидасини сурган жамоамиз бугун дуранга имзо чекди.
"Оқ-тепа" навбатдаги турни сафарда "Локомотив-БФК"га қарши ўтказади. Мазкур ўйин 27 майга белгиланган.
ТОШКЕНТ ШАҲАР ЧЕМПИОНАТИ
ОҚ-ТЕПА - БУНЁДКОР-Б - 1:1
22 май. Тошкент. "Оқ-тепа" майдони.
"Оқ-тепа": Михаил Каплан, Жаҳонгир Исмоилов, Сергей Уваров, Исломжон Ортиқов, Фирдавс Кенжаев (Бекзод Идиев), Исломжон Йўлдошев, Шоҳруҳ Гулмуродов (Сарвар Шоғуломов), Иззатилла Тўлқунов (Карен Абрамов), Ирисдавлат Ҳакимов, Темур Ҳакимов (Бахтиёр Ҳаитов), Лазизхон Ашрафхонов (Абдувоҳид Абдукаримов).
Гол: Шоҳруҳ Гулмуродов.
"Оқ-тепа" ФК матбуот хизмати














Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар