UZ

Сўнгги янгиликлар

18:22Бобир Абдихолиқов: "Нефтчи"га ўтганим йўқ"  1 18:09"Рома" — "Болонья". Таркиблар маълум  3 18:07"Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:02Расман: Остон Ўрунов МТЖнинг Қатар ва КХДРга қарши ўйинларида иштирок этмайди  4 17:30Суперлига. "Андижон" — "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  3 17:23"Насаф" Ўзбекистон чемпиони совринини қабул қилиб олган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 17:05РПЛ. ЦСКА 84-дақиқада урилган гол эвазига меҳмонда ғалабага эришди, Файзуллаевдан ассист  5 16:34"Спартак" — "Акрон". Шерзод Эсанов захирада  0 16:00ҚПЛ. "Қайрат" ва Йўлдошев — Қозоғистон чемпиони!  2 15:58ҚПЛ. "Ордабаси" ўз уйида "Елимай"дан устун келди, Умаров 77 дақиқа ўйнади  1 15:4737 ёшли Бабел фаолиятини якунлаганини эълон қилди. "Ливерпуль" собиқ ўйинчиси хайрлашув фильмини чиқаради  2 15:15"Манчестер Юнайтед" қишда "Ювентус" футболчисини харид қилмоқчи  1 15:00Ўзбекистон МТЖ асосий футболчиси Қатар ва КХДР билан ўйинларда майдонга туша олмайди   20 14:47Эшитдик-да! "Насаф" футболчиларига чемпионлик учун автомобиль берилади  7 13:20"Насаф" чемпионлигининг сири нимада?  15

Ўн саккизга кирмаган ким бор? Янгиликлар

Ўн саккизга кирмаган ким бор?

Ўтган ҳафта «Женоа»нинг 16 ёшли ҳужумчиси Пеллегри «Лацио» билан ўйинда дублга эришди.

Петро Пеллегри (“Женоа”; Италия) — 16 ёш (2001йил 17 март)
Пеллегри ОАВда илк бор ўтган йил декабр ойида А Сериядаги дебютидан сўнг кўзга кўринган. Ўша пайтда у бор йўғи 15 ёшни қаршилаган эди. Бир вақтнинг ўзида “Ювентус”, “Интер” ва “Милан” клублари унга қизиқиш билдирди. Пеллегри ўтган мавсум сўнггида Франческо Тотти билан бўлган хайрлашув учрашувда “Рома” клуби дарвозасини илк голи билан ишғол этди. “Лацио” билан бўлган баҳсда эса дуранг натижага эришди. Кўриб турганингиздек, Женева фуқароси фақат пойтахт жамоаларининг дарвозасига ҳужум қиляпти. У эндигина 16 ёшга тўлади. Демак, ҳали ҳаммаси олдинда! Бўйи 191см бўлган футболчи шу йўсинда давом этса, қисқа муддат ичида жонажон Лигурида қолиш имкониятини қўлга киритиши мумкун. Шимолий италияликлар гранд учун “қайноқ таклиф”ларни тайёрлашмоқда. Шундай қилиб, “Интер” А Серияда 15 ёшида дебют қилган икки форвард Петро Пеллегри ва Эдди Салседо учун 60 миллион евро беришга тайёр. Ўз навбатида, “Милан” ҳам ёзги харажатлардан сўнг, тезроқ пул тўплаб, ёш трансферларни сотиб олшни режалаштирган. ХХI асрнинг топ-чемпионатларида энг ёш футболчилардан бири Петро ҳисобланади.

“Мен болалигимдан футбол ҳақида орзу қилардим. Бугунги кунда эса уларнинг рўёбини кўриш насиб этди. Бу мен ва отам учун жуда муҳим. Кичиклигимда отам нима бўлишидан қатъий назар, доим мени машғулотга олиб борарди. У менга тўғри йўлни кўрсатди. Онам эса фақат ўқишим ҳақида қайғуради. Энди тонгги машғулотлардан сўнг, қўшимча дарсларга ҳам қатнайман. Менинг кумирим — Златан Ибрагимович. У дунёдаги энг яхши ҳужумчи”, — дейди Петро.


Винисиус Жуниор (“Реал”, “Фламенго”да ижарада; Бразилия) — 17 ёш (2000 йил 12 июль)
“Фламенго” жамоасида илк бор ўйинга чиққанига 10 кун бўлган, эндигина 17 ёшни қаршилаган бразилиялик футболчига “Реал” 45 миллион евро тўлади. Агар “Қироллик клуби” Винисиус Жуниор “юлдуз” бўлишига ишонмаганида, “номи чиқмаган” ёш футболчига бу миқдордаги суммани тўламаган бўлар эди. Ёш футболчи келгусида “Реал” ва “Фламенго” ўртасида ўртоқлик учрашувида иштирок этади. Шартномага кўра, у 2019 йил ёзгача Рио-де-Жанейрода қолади. Тўғри, хаттоки, энг яхши мутахассис ҳам, ҳар қайси ёш ўйинчи келажакда жаҳон миқёсидаги футболчи бўлиб етишади деб аниқ айта олмайди. Чунки назорат қилиб бўлмас омиллар бунга йўл қўймайди. Аммо, 45 миллионига ачинмаган “Мадрид”нинг бу қарори ёш ўйинчи ҳақида бизни ўйлашга мажбур қилди. “Фламенго” таркибидаги футболчи секинлик билан ҳаракат қилаётган бўлса-да, ҳаракатларидан самарали натижаларга эришишига шубҳа йўқ.

Нега Винисиус бунчалик қиммат? “Реал” ақлдан оздими?!
“Мен “Фламенго” мухлисларига фақатгина қувонч бахш этиш ва яхши ўйин кўрсатиш учун стадионга тушаман. Шундай клуб менга эътибор қаратганидан жуда ҳам бахтиёрман. Лекин “Реал”нинг ҳадя этган пули ҳақида ҳозирча ўйлаётганим йўқ. Аввал “Фламенго”да олға қадам ташлаб, совринларни қўлга киритишни режалаштирганман. Шулар амалга ошгандан сўнг, “Реал” ҳақида ўйлаб кўришим мумкун”, — дейди Винисиус Жуниор.


Раян Сессеньон (“Фулхем”; Англия) — 17 ёш (2000 йил 18май)
Сессеньонни "инглиз Гарет Бэйли" деб аташади. Чунки йигитнинг асосий вазифаси мудофаанинг чап қанотида бўлса-да, у ярим ҳимоянинг четида ўйнамайди. Бу эса бошқаларнинг дарвозасида самарали ҳаракат қила олади деганидир. Раян 36 та чемпионат ўйинларида 6та гол урган. Бу ёш футболчи учун яхши кўрсаткичдир. Назаримизда, АПЛнинг барча клублари Сессеньон билан қизиқяпти, “Тоттенхем” клуби эса ўтган ёзда 25 миллион фунтга ушбу трансферни сотиб олмоқчи бўлган. “Дала ҳовличилар” Англия футболининг келажаги бўлган ўйинчини арзонга сотиш нияти йўқ. Сессеньон эса АПЛда ўйнашга тайёр.


Мойзе Кин (“Ювентус”, “Верона”да ижарада; Италия) – 17 ёш (28 февраль 2000 йил)
Айнан Мойзе Кин 2000 ва ундан кейинги йилларда таваллуд топганлар ичида биринчи бўлиб А Серия баҳсида майдонга тушганди. Пеллегрининг дебюти бир ой кейин амалга ошди. Ивуарлик италян “Ювентус” таркибида Чемпионлар Лигасида ҳам майдонга тушишга улгурди. Бу мавсумни эса ёш иқтидор соҳиби ижарада - “Верона”да ўтказади. У ерда футболчи Туриндагидан кўпроқ ўйин амалиёти ва имкониятга эга бўлиши турган гап. Мутахассислар Мойзе яқин келажакда жаҳон футболи юлдузи бўлиб етишишини тахмин қилишмоқда. Шундай экан, “Ювентус” яхшиси футболчининг отаси билан илиқроқ муносабатда бўлиб, алоқаларни яхшилайвергани маъқул. Сўнгги йиллар шуни кўрсатяптики, футболчи оиласидагилар билан яхши муносабатда бўлиш бу бизнеснинг муҳим бир қисми бўлиб улгурган.

“Биринчи голимни уришга муваффақ бўлганимдан жуда хурсандман! “Ювентус”дек клуб шарафини ҳимоя қилиш ва унинг таркибида гол уриш – ҳар қайси 17 ёшли футболчининг орзуси. Бу энди бошланиши ва олдинда мени катта меҳнат кутиб турибди. Асосий жамоа машғулотларида кўп нарсани ўргандим. У ерда менга ҳамма ёрдам бериб, зарур пайтда маслаҳатини аямади. Айнан улар мени олға интилишга чорлашди. Эришганларимни оилам ва бевосита онамга бағишлайман! Менимча ойим “Ювентус” таркибида гол урганимга ишонмасалар ҳам керак!”


Жейдон Санчо («Боруссия Дортмунд»; Англия) – 17 ёш (25 март 2000 йил)
Санчо ҳали чинакамига катта футболда кўринмади, аммо ёшлар ўртасидаги Европа Чемпионати қахрамони учун истисно қила қолдик. Жейдон қитъа чемпионатида ўзининг ажойиб ҳаракатлари билан мутахассис ва мухлислар эътиборига тушиб улгурди. Мусобақада у 5 та гол урди, 5 бор шерикларига голли узатма етказиб берди ва ҳисобида адашиб кетадиган даражада кўп алдамчи ҳаракатлар қилди.

Техник жиҳатдан туғма жуда кучли  бўлган Санчонинг “калла”си ҳам жойида бўлса, бизни янги мега-юлдуз узоқ куттирмайди деяверинг. Тушунарсиз, лекин пулга мухтож бўлиб қолмаган “Манчестер Сити” трансфер ойнаси сўнгги кунида Санчони “Боруссия”га бор йўғи 8 миллион фунтга сотиб юборди. Дортмундда ёш футболчиларга қўрқмай ишон билдиришади, Петер Бош эса яқин ўтмишда “Аякс” мураббийи бўлгани ҳам ҳеч кимнинг ёдидан чиқмаган бўлса керак. Голланд клуби не-не ёш иқтидорларни катта саҳнага олиб чиққани эса ҳеч кимга сир эмас. Шундай экан Санчо яқин орада “сариқ-қоралар” сафида дебют қилса ажабмас.

Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика