UZ

Сўнгги янгиликлар

22:41АПЛ. "Челси" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  1 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  4 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  7 20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  19 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  5 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  6 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  2 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1

"Олтин Аср" бош мураббийи Язгули Ходжагелдиев: "Иккита четлатишга қарамай футболчиларим охиригача курашишди" Янгиликлар

"Олтин Аср" бош мураббийи Язгули Ходжагелдиев: "Иккита четлатишга қарамай футболчиларим охиригача курашишди"

ОФК кубоги гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган "Хўжанд" - "Олтин Аср" (2:2) учрашувидан кейин Туркманистон клуби бош мураббийи Язгули Ходжагелдиев ўз фикрларини билдирди.

- Ўйинни ёмон бошладик, четлатишлардан кейин янада қийин бўлди, қизил карточка туфайли мажбурий ўзгаришни амалга оширдик, футболчиларим функционал жиҳатдан ўйинга тайёр эмасликлари кўринди, анчадан буён расмий ўйинларда майдонга тушмаётганимиз ўз сўзини айтди, шуларни ҳисоб олганда бугунги дуранг биз учун қониқарли натижа бўлди.

- Бугун икки футболчингиз қизил карточка олди. Уларнинг ўрнини боса оладиганлар борми?

- Худога шукурки, таркибимизда футболчилар кўп ва бугун четлатилганлар ўрнини боса оладиганлар бор.

- Бугун ғалаба қозона олмадинглар, нима деб ўйлайсиз гуруҳдан чиқиш имконияти қандай?

- Ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ, олдинда иккита ўйинимиз бор, кураш охирги тургача давом этади.

- Бугунги омадсиз ўйинга нима сабаб бўлди? Ўйин амалиёти камлиги, ҳакамлик ёки бошқа сабаб?

- Ҳакамлик билан муаммо бўлмади, биз ноябрь ойидан буён расмий ўйинлар ўтказмадик, йигитлар функционал жиҳатдан юқори ҳолатда эмаслар, иккита четлатишга қарамай йигитлар қўлларини туширишмади, охиригача курашишди. Умуман олганда бизга ўйин амалиёти етишмади, аммо буни тўғриласа бўлади.


Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика