UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  1 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  1 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  2 18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  16 17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  1 17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  1 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  8 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  12 15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  5 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  2 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  109 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1

"Олмалиқ" - "Пахтакор". Учрашув рақамлари ва маълумотлар Янгиликлар

"Олмалиқ" - "Пахтакор". Учрашув рақамлари ва маълумотлар

15 июнь куни олий лига 13-тур доирасида "Пахтакор" "Олмалиқ" меҳмони бўлади.

Виктор Кумиков бошчилигидаги "Олмалиқ" охирги 8 учрашувда мағлубиятга учрамасдан келмоқда. Жамоа ўз майдонида 5 беллашувда тўп ўтказиб юбормади. Охирги саккиз ўйинда фақат бир марта олмалиқликлар дарвозаси ишғол қилинган. Кетма-кет 4 жамоа дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Жамоамиз мезбонларнинг бу сериясига барҳам беришга интилади.

"Пахтакор"нинг терма жамоага чақирилган ўйинчилари 13 июндан таркибга қайтиб, учрашувга тайёргарлик кўраётганлар сафига қўшилишади. Беллашувни жамоамиздан Азим Аҳмедов ўтказиб юборса, мезбонлардан легионер ҳимоячи Владислав Касминин майдонга туша олмайди. Ҳар икки футболчи дисквалификацияга учраган.

Олий лига тарихида жамоалар 18 учрашувда тўқнаш келишган. "Пахтакор" 13 ўйинда ғалабага эришган. 2 ўйин дуранг билан тугаган ва рақиб 3 бор муваффақият қозонган. "Олмалиқ" дарвозасига 28 гол урган "шерлар" 10 тўп ўтказиб юборишган. Олмалиқда кечган беллашувларда жамоамиз 7 ғалаба ва 2 мағлубиятни қайд этган.

Беллашувда Виктор Серазетдинов бошлиқ ҳакамлар гуруҳи ишлайди. Жорий мавсум у Муборакда "Машъал"га қарши учрашувни бошқарган ва ўшанда "Пахтакор" 0:3 ҳисобида имкониятни бой берганди. Маъмур Саидқосимов ва Равиль Шояхметов ёрдамчи ҳакамлар вазифасини бажаришади.

Ёшлар таркиблари учрашуви 14 июнь, "Металлург" стадионида 17:45да бошланади. Асосий жамоалар ўйини 15 июнь куни ОКМК стадионида 19:00да старт олади.

"ОЛМАЛИҚ" - "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар
: Виктор Серазетдинов (Тошкент), Маъмур Саидқосимов (Тошкент), Равиль Шояхметов (Тошкент), Акобир Шукуруллаев (Тошкент).
Назоратчи: Марат Исмоилов (Тошкент).
ПФЛ вакили: Владимир Штерн.


Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика