
Уч ҳафта давомида "Олмалиқ" Белоруссия футбол федерациясига тегишли "Футбол академияси" тураргоҳида истиқомат қилади. Машғулотлар академияга тегишли майдонларда олиб борилади. Жамоа режасида машғулотлар билан бирга 4та ўртоқлик ўйини ўтказиш режалаштирилган. Жамоамизнинг илк ўйини 10 июль куни Новополоцкнинг "Нафтан" жамоасига қарши ўтказилади.