UZ

Сўнгги янгиликлар

15:18Тонали Манчестер клублари шорт-листига кирди  0 14:50Ёзда Мираброр Усмонов хотирасига бағишлаб халқаро мусобақа бўлиб ўтади  0 14:28"Реал" Хаби Алонсо билан барча нарсани келишиб олди  25 14:05"Бунёдкор" Қаршида "Насаф" билан жанговар дуранг қайд этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:42"Севилья" мухлислари клуб қароргоҳида тартибсизликлар келтириб чиқарди: Жамоа тунни машғулот майдонида ўтказди  1 13:13Мундиал тугади. Кутилганидек, Бразилия - чемпион!  0 12:52Хаби Алонсо Клублар ўртасидаги ЖЧ "Реал" бош мураббийи бўлади  6 12:23"Реал" КЖЧ олдидан янги ҳимоячилар билан шартнома имзолайди  22 11:57"Навбаҳор" "Хоразм" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 11:35​"Наполи" Осимхен ўрнини ким билан тўлдириши маълум  0 11:11"Манчестер Юнайтед" ходимлари Европа Лигаси финалига бепул чипта олмайди  4 10:30МЮ 51 йиллик антирекордни янгилади  5 09:57“Барселона“га қарши ўйинда ҳакам икки марта “Реал“ фойдасига қўпол хатога йўл қўйган — Archivo VAR  76 09:25Ўзбекистон кубоги. Бугун ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади  2 08:52Мавсумдаги 4-“Эл Классико“да ғалаба қозонган Флик кеча нималар деди?  41

Оллоберган Каримов: "Аввалги U-17 Жаҳон чемпионатини Хоразмда телевизордан кўрганман. Ўшанда вақти келиб мундиалда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш хаёлимга ҳам келмаган" Янгиликлар

Оллоберган Каримов: "Аввалги U-17 Жаҳон чемпионатини Хоразмда телевизордан кўрганман. Ўшанда вақти келиб мундиалда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш хаёлимга ҳам келмаган"

Индонезия яшил майдонларида ўтган U-17 Жаҳон чемпионатида чорак финалгача етиб борган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси кеча юртимизга қайтиб келди.

Футбол жамоатчилиги, мухлислар, ОАВ футболчиларни кўтаринки руҳда кутиб олди. Мазкур жараён давомида терма жамоа етакчиси Оллоберган Каримовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Бундай даражадаги мусобақада биринчи маротаба қатнашдик. Футболчилар учун барча шароитлар яратиб берилди. Жаҳон чемпионатини муваффақиятсиз бошлаганимизга қарамасдан, гуруҳдан чиқишни уддаладик. Чорак финалда ғолиблик учун асосий давъвогар Англияни мағлуб этдик. Ишонсангиз, чорак финал ўйинидан сўнг меҳмонхонада, мухлисларда муносабат ўзгарди. Ҳурмат қилган ҳолда дастхатлар сўрашди, суратларга тушишди. Бу албатта ёқимли ҳолат. Франция билан ўйинда омадимиз келмади. 

Аввалги Ҳиндистондаги U-17 Жаҳон чемпионатини Хоразмда телевизордан кўрганман. Ўшанда вақти келиб кичик мундиалда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш хаёлимга ҳам келмаган. Ўзимга ўзим савол берардим, мен ҳам ўйнайманми? Худога шукур насиб қилди. Бундан хурсандман", – дейди Оллоберган Каримов.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика