UZ

Сўнгги янгиликлар

01:05АПЛ. "Арсенал" — "Тоттенхэм" (онлайн ҳисоб)  4 01:00Испания кубоги. "Барселона" — "Бетис" (онлайн ҳисоб)  7 00:52"Челси" Лондоннинг бошқа клубида ўйнаётган футболчисини ортга қайтарди  0 00:28"Эльче" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 23:50"Ливерпуль" 19 ёшли форвардга қизиқмоқда  1 23:47"Интер" — "Болонья". Барелла, Димарко, Тюрам ва Лаутаро асосий таркибда  0 23:34"Бавария" — "Хоффенхайм". Сане, Мюллер ва Кейн асосий таркибда  1 23:06"Манчестер Юнайтед" Сузуки билан шартнома имзоламоқчи  6 22:38"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:15"Пахтакор" назорат учрашувида Япония вице-чемпионига мағлуб бўлди  10 21:51ЎзПФЛ 2024 йилдаги шубҳали ўйинларни текширишни сўраб ЎФА этика қўмитасига хат юборган  9 21:28Роналду "Ал Насср" билан шартномани узайтирса, клуб акциядорига айланади  4 21:01МЮ Антони борасида Ла Лига клуби билан музокаралар олиб бормоқда  0 20:35ПСЖ Jordan брендидан янги либослар тўпламини тақдим этди  0 20:11Араухонинг "Барселона"даги келажаги маълум  5

Олий лигадан ким тушиб кетади? Янгиликлар

Олий лигадан ким тушиб кетади?

Яна уч турдан сўнг билиб олишимиз мумкин бўлган жамоа қайси бўлишини тахмин қилиб кўрамиз.

Ҳозирда асосий давогар "Бухоро" клуби бўлиб турибди. Энг кам очко "Бухоро"да - 17. "Динамо"да 22, "Сўғдиёна"да 20 очко мавжуд.

"БУХОРО"
Кейинги икки тур "Бухоро" учун жуда қийин келади. Сафарда "Металлург"га қарши ўйин бор. Бекободликлар сўнгги 4 турда уч мағлубиятга учраб, турнир жадвалида ўнинчи ўринга тушиб кетдилар. Бу ўйинда "Металлург" яққол фаворит. Кейинги турни "Бухоро" сафарда ОЧЛ учун кураш олиб бораётган "Нефтчи"га қарши ўтказади. "Бунёдкор"нинг ҳар қандай мағлубияти икки ўйин натижасига кўра "Нефтчи"га ОЧЛни туҳфа этади. "Бухоро"нинг сўнгги тур ўйини сафарда "Сўғдиёна"га қарши кечади.

"Бухоро" олиши мумкин бўлган очколар: 6



"СЎҒДИЁНА"
"Бухоро"га солиштирганда "Сўғдиёна"ни жуда осон ўйинлар кутиб турибди. 5-ўринга чиқа олмайдиган, шунингдек, еттинчига ҳам тушиб кетмайдиган "Олмалиқ" 28-турда Жиззахга ташриф буюради. Бу ўйинда Файзиев жамоаси ижобий натижага эришиши ҳақиқатга яқинроқ. Кейинги турда жамоа мавсум - 2015 учун режасини ортиғи билан бажарган "Қўқон-1912" жамоаси меҳмони бўлади. Сўнгги турда эса йил ўйини бўлади, агар юқоридаги жамоалардан биронтасида "Сўғдиёна" биронта очко ололмаса. Лекин жамоанинг "Насаф"га қарши ўтказган ўйинидан келиб чиқса, Жиззахдаги сўнгги тур ўйинида майдон эгалари фаворит саналадилар.

"Сўғдиёна" олиши мумкин бўлган очколар: 6



"ДИНАМО"
Трио ичида самарқандликлар энг катта имкониятга эга клуб саналадилар. Ўз майдонида "Бунёдкор"ни енга олмаган "Насаф" биринчилардан бўлиб ОЧЛ масаласини ҳал қилди. Клуб ҳеч қанақасига тўртинчи ўринга тушиб кетмайди, яна битта медал нақд. Бундан "Динамо" фойдаланиб олиши мумкин. Кейинги турда жамоа "Андижон" меҳмони бўлади. Бу ўйинда икки жамоани ҳам дуранг тўлиқ қониқтиради. Сўнгги турда "Олмалиқ" Самарқандга сафар қилади. Бу ўйинда Ҳакимов жамоаси билан муваффақиятга эришиши мумкин.

"Динамо" олиши мумкин бўлган очколар: 4



28-тур
"Металлург" - "Бухоро"
"Сўғдиёна" - "Олмалиқ"
"Динамо" - "Насаф"
 
29-тур
"Бухоро" - "Нефтчи"
"Қўқон-1912" - "Сўғдиёна"
"Андижон" - "Динамо"

30-тур

"Сўғдиёна" - "Бухоро"
"Динамо" - "Олмалиқ"


Агар тахминлар ўзини оқласа, турнир жадвалининг қуйи қисми қуйидагича кўриниш олади:

"Динамо" - 26 очко
"Сўғдиёна" - 26 очко
"Бухоро" - 23 очко

Агар "Динамо" ва "Сўғдиёна" жамоалари ўртасидаги очколар сони тенг бўлиб қолса, ўзаро ўйин натижаларига кўра "Динамо" устун бўлади. Самарқандликлар Жиззахда 2:1, ўз майдонларида эса 2:0 ҳисобида "Сўғдиёна"ни мағлубиятга учратганлар.


Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика