UZ

Сўнгги янгиликлар

15:50"Челси" мавсум якунлангач, Росеньорни истеъфога чиқариши мумкин  0 15:17Нуньес АПЛга қайтиши мумкин  0 14:41Андрей Шумара — Тошев, Гесс, “Андижон” ва “Бухоро”даги хотиралар, Жаҳон чемпионати ҳақида  0 14:15"Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл"нинг икки футболчисига қизиқмоқда  0 13:46"Реал" Чемпионлар Лигасида "Бенфика"дан мағлубиятга учраса, Арбелоани истеъфога чиқариши мумкин  2 13:07Кейн "Барселона"нинг қизиқиши ҳақида: "Мен буни мақтов сифатида қабул қиламан"  0 12:22Мбаппе "Реал"ни "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олишга чақирмоқда  4 11:58Роналду: "Саудия Арабистонида бахтлиман, шу ерда қолишни истайман"  3 11:20"Бавария" Бруну Фернандешнинг трансфери бўйича қарор қабул қилди  1 10:51Жаҳон чемпиони "Ал Насср"га ўтишни истамоқда  3 10:26"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 75 миллион евро тўлашга тайёр  1 10:02Кечаги учрашувда дубл қайд этган Роналду нималар деди?  3 09:37"Каттақўрғон" "Флуминенсе" U20 жамоаси аъзоси билан билан шартнома имзолади  4 09:11"Осасуна"дан мағлуб бўлган Арбелоа баҳс якунидан сўнг нималар деди?  16 08:43Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  4

Олий Лига: Тўпурарлар орасида кураш қандай кечмоқда? Янгиликлар

Олий Лига: Тўпурарлар орасида кураш қандай кечмоқда?

Хабарингиз бор, миллий терма жамоа ўйинлари сабаб эндиликда Олий Лига баҳсларида қисқа муддатли танаффус юзага келди.

Шу пайтга қадар миллий чемпионатимизда жамоалар 18 тадан учрашув ўтказишга улгуришди. Қуйида айни пайтда тўпурарлар баҳсида кимлар етакчилик қилаётгани хусусида маълумот бериб ўтамиз.

Таъкидлаш жоизки, “Локомотив” ҳужумчиси Марат Бикмаев мавсум бошиданоқ тўпурарлар “пойгаси”да яккапешқадамликни қўлга олганди. Марат илк турларданоқ кетма-кет голлар уриб, ўз ҳисобидаги голлар сонини анчага етказиб олганди. Бироқ футболчи биринчи давра сўнггига келиб жароҳат олди ва бир нечта учрашувни ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Шундай бўлса-да, миллий терма жамоамиз аъзоси иккинчи давранинг илк ўйинлариданоқ яна ўзининг тўпурарлик салоҳиятини намойиш эта бошлади.

Ҳозирда Марат Бикмаевнинг киритган голлари сони 16 тани ташкил этмоқда. Шу ўринда қайд этиш жоизки, “Локомотив”нинг пенальтилар тепиш борасида етакчи “мутахассиси” вазифасини қойилмақом тарзда уддалаб келаётган Бикмаев 16 та голнинг 5 тасини 11 метрли жарима зарбасида киритган.

 

Тўпурарлар баҳсида Бикмаевнинг энг яқин таъқибчиси – “Насаф” ҳужумчиси Драган Черан саналади. У ҳозирга қадар 10 бор рақиблари дарвозасини ишғол этган. “Сўғдиёна” аъзоси Санжар Рашидов эса 9 бор муваффақият қозонган.

Шунингдек, 3 нафар футболчилар – Илҳом Юнусов, Зоҳид Абдуллаев ва Иван Нагаев 7 мартадан гол уришга эришишган.

6 бор рақиб дарвозабонларини ҳафа қилган ижрочилар орасида “Локомотив”дан Мурод Бобожонов ҳам бор. “Темирйўлчилар”дан Жалолиддин Машарипов 5 марта тўп киритган.

 

Жамоамиз сардори Темур Кападзе, Икром Алибоев ҳамда Сардор Мирзаев 3 мартадан гол уришга муваффақ бўлишган.

“Локо” вакилларидан Ислом Тўхтахўжаев, Садриддин Абдуллаев, Диёр Туропов, Кахи Махарадзе, Саламат Қутибоев, Азиз Амонов ва Олег Зотеевлар 1 мартадан муваффақият қозонишган.

Умумий ҳисобда “Локомотив” футболчилари 43 марта рақиблари дарвозаларини ишғол этишган. Бу борада ҳам “Локомотив” яккапешқадам бўлиб турибди. Жамоамизда тўплар нисбати +31ни ташкил этмоқда.

 

Диққатга сазовор жиҳати шундан иборатки, “Локомотив”дан ташқари фақатгина “Бухоро” 30 марта гол урган. Бошқа ҳеч бир жамоа ҳозирча 30лик довондан ошгани йўқ.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика