UZ

Сўнгги янгиликлар

15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  1 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  10 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  63 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   20 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  28 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  3 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0

Олий лига. "Қўқон-1912" ғалабасиз сериясига барҳам бера оладими? Янгиликлар

Олий лига. "Қўқон-1912" ғалабасиз сериясига барҳам бера оладими?

Теглар :  Қўқон-1912
Бугун олий лиганинг 11-тур баҳсларига старт берилади.

Олий лига тақвимидан бугун тўртта учрашув ўрин олган. Шулардан бири Фарғонада бўлиб ўтади ва "Нефтчи" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилади. 

Олий лига, 11-тур. 

"НЕФТЧИ" - "ҚЎҚОН-1912"

Бошланиш вақти: 19:00

Ҳакам: Вадим Агишев

Турнир жадвалидаги ўрни: "Нефтчи" 8-ўрин (15 очко), "Қўқон-1912" 15-ўрин (6 очко).

Очколар орасидаги фарқ: 9.


Таъриф: Бир сўз билан айтганда, водий дербиси. Бундай ўйинларда кимнинг қайси ўринда бораётгани катта аҳамият касб этмайди. Иккала жамоа ҳам ғалаба учун охиригача кураш олиб бориши турган гап. "Нефтчи" ўтган тур сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этиб, кайфиятини анча яхшилаб олди. "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Локо"га мағлуб бўлди. 

Факт: "Нефтчи" охирги иккита ўйинни ғалаба билан якунлади. Ўз майдонида шу пайтгача тўртта учрашув ўтказган фарғоналиклар шундан иккитасида ғалаба қозониб, бир марта дуранг ўйнаб, бир бор мағлуб бўлишди. "Қўқон-1912" эса қаторасига еттита учрашувдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Жамоа ҳатто дуранг қайд эта олгани йўқ. Бугун қўқонликлар ушбу нохуш анъанага барҳам бера олишадими? Буни эса албатта ўйин ва вақт кўрсатади.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика