UZ

Сўнгги янгиликлар

18:05Ди Мария фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  1 17:38Кроос Медиалигани ишга туширди, иштирокчилар орасида ўнлаб футбол юлдузлари бор  0 17:11"Ал Насср" ҳимоячиси Европага қайтиш учун маоши сезиларли даражада камайишига ҳам рози  2 16:46"Менинг уйим – фақатгина "Манчестер Юнайтед"  7 16:17"Моуринью миянгизга қандай кириб боришни билади"  1 15:49Винисиус: "Биз Мбаппени эҳтиёт қилишимиз ва ёрдам беришимиз керак"  3 15:16"Пахтакор" стадиони ёпилди, клуб қачон уни таъмирдан чиқаради?  15 14:49Азиз Асимов йўқ пенальтини қўйган. 14-турдаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  10 14:20Наҳотки?! "Қизилқум" бугун "Андижон"га қарши иккинчи таркиб билан тушадими?  13 13:44Ўзбекистонда ўтадиган футзал бўйича Жаҳон чемпионати-2024 тимсоли эълон қилинди  10 13:22Эркин фикр: Олимпиада футболдан воз кечиши керак  11 13:00Бугун Олимпиадада иштирок этадиган спортчиларимизнинг иштирокидан ОНЛАЙН  2 12:53Флик: "Биз тўғри йўлдамиз, ҳали яна қўшишимиз мумкин"  5 12:05Анчелотти: "Суперкубок ҳақида ўйлаш вақти келди"  4 11:18"Месси мени ҳамиша тушликка таклиф қилади"  16

Олий лига. Иккинчи тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Олий лига. Иккинчи тур рамзий терма жамоаси

Куни кеча Ўзбекистон чемпионатининг 2-тур баҳслари ўз якунига етди.

Одатимизга кўра сайтимиз ходимлари билан бирга ўтган турда ўзини кўрсатган футболчилардан иборат рамзий терма жамоани тузиб чиқдик.

Дарвозабон
Дилшод Ҳамроев ("Обод")

Дарвозага олий лига дебютанти "Обод" клуби посбони Дилшод Ҳамроевни жойлаштирдик. Сабаби ўтган йил Янги Зеландияда ўтган ёшлар ўртасидаги мундиалда қатнашиб қайтган посбон "Бухоро"га қарши баҳсда ишончли ўйнади. Ҳимоячилар ёрдамида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган Дилшод ўтган мавсум "Қизилқум"да ижарада ўйнаганди. Бу йил "Бунёдкор" уни "Обод"га ижарага берган. 



Ҳимоячилар
Хуршид Ғиёсов ("Обод")
Камолиддин Тожиев ("Пахтакор")
Отабек Нарзуллаев ("Қизилқум")

"Обод"дан ҳимоячи ҳам рамзий терма жамоага киритилди. "Бухоро" билан баҳсда ҳимояда ишончли ўйнаган Хуршид Ғиёсов ҳам Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафида мундиалда қатнашиб қайтганди. Кечаги баҳсда у тажрибали рақиб ҳужумчиларига гол уриш имкониятини бергани йўқ. Қизиғи Ғиёсов ҳам "Бунёдкор"га тегишли ва "Обод"да ижара асосида ўйнамоқда.

Тажрибали Камолиддин Тожиев бу мавсум "Пахтакор" сардорига айланди. У марказий ҳимояда ишончли ўйнашда давом этмоқда. "Қўқон-1912"га қарши баҳсда Тожиев нафақат ҳимояда яхши ўйнади, балки гол уриш учун имкониятга эга бўлди. "Шерлар" гол ўтказмаслигида Камолиддиннинг хиссаси жуда катта бўлди.

"Бухоро"дан "Қизилқум"га кўчиб ўтган Отабек Нарзуллаев Навоий клубида асосий футболчига айланди. У "Шўртан" билан баҳсда ҳимояда жуда яхши ўйнади ва рақибларга гол уриш имкониятини бермади. Игорь Таран, Зафар Полвонов каби ҳужумчилар шу куни "Қизилқум" дарвозасига йўл топа олишмади. Навоий клуби мавсумни 2та ғалаба билан бошлаб мухлисларини қувонтирди.



Ярим ҳимоячилар
Шерзод Каримов ("Пахтакор")
Баҳром Абдураҳимов ("Насаф") 
Сардор Мирзаев ("Локомотив") 
Умид Қодиров ("Нефтчи")

"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Шерзод Каримов "Қўқон-1912"га қарши ўйиннинг энг яхши футболчиларидан бирига айланди. Йирик ҳисобдаги ғалаба қозонилган баҳсда Шерзод гол уришдан ташқари шеригига голли пас ҳам оширди. Уни ҳақли равишда рамзий терма жамоага киритдик.

Бу мавсум "Насаф"да асосий таркиб аъзосига айланиб олган Баҳром Абдураҳимов қизиққонлигини айтмаса жуда яхши футболчи. Ўтган турда иккита голда қатнашган футболчи, "Олмалиқ" билан ўйиндаги учала голда ҳам иштирок этди. 72-дақиқада Абдураҳимовнинг ўзи ҳисобни тенглаштирди. Сўнгра Раҳматуллаев ва Раҳматовга гол уриш учун имконият яратиб берди. Битта гол ва иккита голли пас, ажойиб натижа!

Мавсумни супер бошлаган футболчилардан яна бири бу Сардор Мирзаев. "Локомотив" аъзоси ОЧЛда ҳам, олий лигада ҳам голлар урди. Биринчи турда дублга эришган Мирзаев "Андижон"га қарши баҳсда битта тўп киритди ва битта голли пас оширди. Шу кетишда ўйнайверса уни ҳар бир турда рамзий термага киритамиз шекилли.

"Нефтчи" водий дербисида "Навбаҳор"ни мағлуб этди. Фарғонадаги баҳсда ягона голни Шерзод Ҳакимов урди. Унга тўпни Умиджон Қодиров етказиб берганди. Қодиров бундан ташқари шу куни майдон марказида жуда фаол ўйнади ва жамоасининг ғалабасига хисса қўшди. 



Ҳужумчилар
Темурхўжа Абдухолиқов ("Локомотив")
Жавоҳир Эсонқулов ("Металлург")
Баҳодир Насимов ("Бунёдкор") 

"Темирйўлчилар" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов Андижондаги баҳсни ажойиб ўтказди. Учрашув охирида у кетма-кет иккита гол уришга эришди. Ҳужумчининг вазифаси гол уриш, демак Абдухолиқовнинг ишлари яхши кетмоқда.

Рамзий терма жамоамиздан яна бир "Бунёдкор"га тегишли бўлган футболчи ўрин олди. 1997 йилда туғилган ёш ҳужумчи Жавоҳир Эсонқулов бу мавсумни "Металлург" клубида ижарада ўтказмоқда. Муборакда "Машъал"га қарши ўтган ўйинда 18 ёшли футболчи олий лигадаги дебют голини уришга муваффақ бўлди. Бундан ташқари Эсонқулов голли пас ҳам оширишга эришди. Ёш футболчи ўз устида ишлашда давом этиши кераклигини эслатиб қўймоқчимиз.

Ниҳоят рамзий терма жамоамизнинг сўнгги аъзоси "Бунёдкор" ҳужумчиси Баҳодир Насимов бўлди. Жиззахда "Сўғдиёна"ни мағлуб этилишида салмоқли хисса қўшган Насимов кетма-кет иккинчи баҳсда ҳам гол уришга эришди. Тажрибали футболчидан ОЧЛ ўйинларида ҳам самарадорлик кутиб қоламиз.


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика