UZ

Сўнгги янгиликлар

21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  0 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  2 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  3 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  0 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  4 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  2 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  20 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  3 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  1 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  24

ОЛИЙ ЛИГА. "Андижон" сафарда ўзини кўрсата оладими? Янгиликлар

ОЛИЙ ЛИГА. "Андижон" сафарда ўзини кўрсата оладими?

Бугун олий лиганинг 13-турига старт берилади. Бугуннинг ўзида мазкур турдан ўрин олган учта баҳс бўлиб ўтади.

Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби ўз майдонида "Андижон"ни қабул қилади.

Олий лига, 13-тур. 20 июнь
БУНЁДКОР - АНДИЖОН

Бошланиш вақти:
19:00
Бош ҳакам: Наим Қосимов (Қарши)

Турнир жадвалидаги ўрни: "Бунёдкор" 2-ўринда (30 очко), "Андижон" 14-ўринда (9 очко).
Очколар орасидаги фарқ - 21 очко.

Таъриф: Чемпионлик учун курашаётган ва олий лигада қолиш учун ҳаракат қилаётган жамоалар баҳси. Бу ўйинда шубҳасиз майдон эгаларининг имконияти юқори баҳоланмоқда. Аввалги турда "Металлург" билан дуранг ўйнаган "Бунёдкор" бу сафар ўз майдонида "Андижон"ни мағлуб этишга уриниб кўради. "Андижон" сафарда жиддий қаршилик кўрсата оладими? Буни эса албатта вақт ва ўйин кўрсатади.

Факт: "Бунёдкор" Тошкентдаги баҳсларда ҳали мағлуб бўлгани йўқ, "Андижон" эса сафарда ғалаба қозона олмаяпти. "Андижон" шу пайтгача сафарда 6та ўйин ўтказиб, шундан ҳаммасида мағлуб бўлди. Жамоа учта ғалабани фақат уйдаги беллашувларда қўлга киритган.

Биласизми? "Андижон" сафар ўйинларида ҳозирча бешта гол урган. "Бунёдкор" эса ўз уйидаги учрашувларда 14 марта тўп киритишнинг уддасидан чиқиб, атиги иккита гол ўтказиб юборган.

Эслатма: Кеча бўлиб ўтган "Бунёдкор" - "Андижон" (Ёшлар лигаси) баҳсида "бунёдкорчилар" 2:1 ҳисобида зафар қучишди.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика