UZ

Сўнгги янгиликлар

11:23"Реал" ПСЖ юлдузини харид қилмоқчи  0 11:00Каору Митоманинг янги жамоаси деярли аниқ  1 10:34Кевин Де Брюйне “Наполи“да қанча маош олиши маълум  1 10:08“Майдонда максимал даражада кучимизни сарфлаймиз, бизда ишонч бор” - Дониёр Абдуманнопов “Сурхон”га қарши ўйин, чиройли гол ва Суперкубок ҳақида  2 09:40Васкес фаолиятини Осиёда давом эттириши мумкин  2 09:11Ҳусановнинг собиқ мураббийи Англия жамоасини бошқаради  3 08:43Мбаппе “Олтин бутса“ учун курашда биринчи ўринга чиқиб олди  13 08:17Sofascore. Захирадан майдонга тушиб, ассист қайд этган Файзуллаев неча баҳо олди?  3 08:00Суперлига. "Нефтчи" "Шўртан"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. "Сўғдиёна" эса ўз майдонида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  2 07:54Суперлига. Бугун 3-та учрашув бор  7 07:27АПЛга йўл олган учинчи жамоа номи маълум  7 03:31Франция кубоги. ПСЖ "Реймс"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  6 03:13А Серия. "Милан" сўнгги ўйинда "Монца"ни қийинчиликсиз таслим этди, жамоа кейинги мавсум еврокубокларда иштирок этмайди  1 03:02Германия кубоги. "Штутгарт" финалда учинчи лига жамоаси бўлмиш "Арминия"ни мағлуб этиб, Германия кубогини қўлга киритди - 4:2. Мийо дублга эришди  5 00:21Райан Гравенберх АПЛнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1

Олий лига. 7-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Олий лига. 7-тур рамзий терма жамоаси

20-22 апрель кунлари олий лигада 7-тур баҳслари бўлиб ўтди. Одатга кўра тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик.

Олий лигани муваффақиятсиз бошлаган "Нефтчи" ниҳоят мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди. Фарғоналиклар Жиззахда "Сўғдиёна" меҳмони бўлиб 1:0 ҳисобида зафар қучишди. Бу ғалабада "Нефтчи" посбони Абдумавлон Абдужалиловнинг хиссаси катта бўлди. Рақибнинг бир қатор хавфли зарбаларини қайтаришга эришган Абдужалилов рамзий терма жамоадан ўрин олди.



"Бухоро"нинг легионер ҳимоячиси Владимир Баенко "Машъал" билан баҳсда анчагина яхши ҳаракат қилди. Ҳимояда ишончли ўйнашдан ташқари рақиб дарвозасини ишғол қилишга ҳам эришди.



"Қизилқум" бу турни сафарда ўтказди. "Олмалиқ" билан учрашувда ўнг қанот ҳимоясида ўйнаган Шерали Жўраев тезкор ҳаракатлари ва дриблинглари билан жамоасига фойда келтирди. Натижада навоийликлар сафардан бир очко билан қайтишди.



Шу баҳсда мезбонлар сафида Абдуқаҳҳор Хожиакбаров ҳам фаол бўлди. Ўнг қанот ҳимоячиси ўз қанотида жуда тезкор ҳаракат қилди ва жамоадошларини бир неча марта голли вазиятларга чиқарди.



Аслида "Бунёдкор"га тегишли бўлган Жавоҳир Қаҳрамонов мавсумни ажойиб тарзда бошлади. "Динамо"да ижарада ўйнаётган Қаҳрамонов "қалдирғочлар" билан ўйинда жуда яхши ўйнади. Жамоасининг ягона голига ҳам айнан Жавоҳир муаллифлик қилгани қизиқ ҳолат бўлди.



"Қўқон-1912" вакили Суҳроб Бердиев тур қаҳрамони бўлди десак янглишмаймиз. Сабаби Бердиев "Металлург" билан учрашувда бу мавсумда олий лигада хет-трик қайд этган биринчи футболчига айланди.



"Навбаҳор" бу турни ўз уйида "Шўртан"га қарши ўйнади. Ўтган турларда "Локомотив" ва "Пахтакор"ни мағлуб этган ғузорликлар билан баҳс шиддатли кечди. Учрашув тақдирини ҳал қилган ягона голга мезбонлар ярим ҳимоячиси Ойбек Қиличев муаллифлик қилди.



"Машъал" 7-турда Бухорода "Бухоро" меҳмони бўлди. 2:2 ҳисобида якунланган жанговор баҳсда меҳмонлар сардори Зафар Тўраев доимгидек фаол ўйнади ва ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди.



Турнинг марказий баҳсида "Локомотив" "Пахтакор"ни мағлуб этишга эришди. Дербида "темирйўлчилар" ярим ҳимоячиси Икром Алибоев жуда ҳам яхши ўйнади. Алдамчи ҳаракатлари, чиройли тўп узатишлари ва самарали ҳаракатлари билан жамоасига фойда келтирган Икром рамзий термага киритилди.



"Локомотив" ҳужумчиси Марат Бикмаев "шерлар" билан ўйинда дублга эришиб жамоаси ғалабасига замин яратди. Бикмаев олий лигада 7та гол билан чемпионат тўпурари бўлиб турибди.



"Насаф" сафида "Обод" билан ўйинда гол урган Драган Черан рамзий терма жамоага киритилди. Легионер ҳужумчининг голи "аждарлар"га 3 очко келтирди.


Championat.asia талқинига кўра олий лиганинг 7-тури рамзий терма жамоаси


Дарвозабон
Абдумавлон Абдужалилов "Нефтчи"

Ҳимоячилар
Владимир Баенко "Бухоро"
Шерали Жўраев "Қизилқум"
Абдуқаҳҳор Хожиакбаров "Олмалиқ"

Ярим ҳимоячилар
Жавоҳир Қаҳрамонов "Динамо"
Суҳроб Бердиев "Қўқон-1912"
Ойбек Қиличев "Навбаҳор"
Зафар Тўраев "Машъал"
Икром Алибоев "Локомотив"

Ҳужумчилар
Марат Бикмаев "Локомотив"
Драган Черан "Насаф"



Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика