UZ

Сўнгги янгиликлар

23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  0 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  3 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  4 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  1 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  3 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  4 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  49 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   1 18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  1 18:00U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди  21

Олий лига. 23-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Олий лига. 23-тур рамзий терма жамоаси

Теглар :  Олий лига
23 - 25 сентябрь кунлари Олий лигада 23-тур беллашувлари ўтказилди.

Одатга кўра, якунланган тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик.

Дарвозабон
Элдор Тожибоев "Шўртан"


Рамзийимизнинг дарвозасига Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси посбони Элдор Тожибоевни қўйдик. Жиззаҳда қуруқ ўйин ўтказган Элдор бунга муносиб.



Ҳимоячилар
Жамол Отақулов "Шўртан"
Сардор Раҳмонов "Нефтчи"
Хуршид Ғиёсов "Обод"


"Шўртан" ҳимоячиси Жамол Отақулов "Сўғдиёна" билан сафарда нолга ўйнашдан ташқари, баҳснинг 50-дақиқасида ҳисобни ҳам очди.



Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ҳимоячиси Сардор Раҳмонов 57-дақиқада пенальтидан киритган гол эвазига "Олмалиқ" устидан қозонилган ғалабага ўз ҳиссасини қўшди.

23-турнинг сенсацияси Тошкент дербисида қайд этилди. Чемпионат пешқадами "Локомотив" кутилмаганда ўз майдонида дебютант "Обод"ни енга олмади. 1:1 ҳисобида якунига етган учрашувда "Обод" ҳимоячиси Хуршид Ғиёсовнинг ҳам улуши катта бўлди.




Ярим ҳимоячилар
Жавоҳир Соҳибов "Пахтакор"
Шохруҳ Гадоев "Бунёдкор"
Мирзакамол Камолов "Машъал"
Жалолиддин Машарипов "Пахтакор"


Амалдаги чемпион "Пахтакор" аста-секин ўзига кела бошлади. "Шерлар" бу турда Наманганда йирик ғалабани қўлга киритишди. Учрашувда "Пахтакор" таянч ярим ҳимоячиси Жавоҳир Соҳибов профессионал фаолиятидаги биринчи дублни қайд этди.



"Бунёдкор" аъзоси Шохруҳ Гадоев "Қўқон-1912"га қарши асосий таркибда майдонга тушди ва мураббий ишончини ўз голи билан оқлади.

Муборакнинг "Машъал" жамоаси бу турда "Андижон" таслим этди. Учрашувда муборакликлар ярим ҳимоячиси Мирзакамол Камолов ўзининг фаол ҳаракатлари билан ажралиб турди ва битта голга ҳаммуаллифлик қилди.

Тобора ўзини ўнглаб бораётган "Пахтакор"нинг "Навбаҳор" устидан қозонган ғалабасида Жалолиддин Машариповнинг ҳам ҳиссаси катта бўлди. Жалол битта голли пас берди ва энг фаол футболчилардан бирига айланди



Ҳужумчилар
Шоҳруз Норхонов "Обод"
Кенжа Тўраев "Машъал"
Шерзод Ҳакимов "Нефтчи"


"Локомотив"га қарши ўйинда захирадан майдонга тушган "Обод" ҳужумчиси Шохруз Норхонов ўйинни ўзгартириб юборди. 78-дақиқада Норхонов тўп учун ҳаводаги курашда бўйдор Неманья Яничични енгиб ҳимоячидан қочиб кетди ва Нестеров қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди.

"Машъал" ҳужумчиси Кенжа Тўраев профессионал фаолияти давомида ҳали дубл ҳам қилмаган эди. "Андижон"га қарши баҳсда эса хет-трик қайд этди.



Рамзий терма жамоамизнинг учинчи ҳужумчиси "Нефтчи" вакили Шерзод Ҳакимов. Ҳакимов "Олмалиқ" клубига қарши ўйиннинг дастлабки дақиқаларидаёқ иккита тўп киритиб жамоасига ишонч бағишлади. Бу эса уни рамзийга киритишимиз учун етарли омил.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика