UZ

Сўнгги янгиликлар

13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  0 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  1 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   4 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  6 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  10 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  16 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  23 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  14

Олий лига 2021/22. Футзал чемпионатининг илк турига Фарғона мезбонлик қилади Янгиликлар

Олий лига 2021/22. Футзал чемпионатининг илк турига Фарғона мезбонлик қилади

Теглар :  Футзал
Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг янги мавсуми 9 октябрь санасида старт олади. Илк тур учрашувларига Фарғонадаги “Само” спорт комплекси мезбонлик қилади.

Маълумки, футзал учрашувлари сўнгги вақтларда асосан Тошкент, Олмалиқ ва Жиззах шаҳарларида ўтказиб келинаётганди. ЎзПФЛ футзални янада оммалаштириш йўлида қатор ишларни амалга оширди. Жумладан, футзал чемпионати “Спорт” телеканали билан ҳамкорликда трансляция қилина бошланди. Шунингдек, футзал географиясини кенгайтириш орқали вилоятларда ҳам футзал спорт турини ривожлантиришга эришиш мумкин. 

Ўтган йилнинг 1 декабрь куни ЎзПФЛ раҳбарияти Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров қабулида бўлиб, айнан шу масала хусусида фикр алмашганди. Натижада вилоят ҳокимияти кўмаги билан “Само” қопламаси алмаштирилди. Қўшимчасига, “Нефтчи” футзал клуби Олий лига йўлланмасини қўлга киритди. 

Илк тур учрашувлари Фарғонада 9-14 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Бунда ҳар куни 3 тадан учрашув ўтказиш режалаштирилган. Ўйинлар 15:00, 17:30 ҳамда 20:00 да старт олади. 

Аввалроқ Олий лига учун қуръа ташлаш маросими 4 октябрь куни бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилинганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика