Олий лига. 18-турнинг энг кўп томошабин Самарқандда
22 авг 2017 11:25
Янгиликлар
Олий лига. 18-турнинг энг кўп томошабин Самарқандда
ПФЛ сайти маълумотларига биноан, Самарқандда ўтган «Динамо» - «Пахтакор» учрашувида 10 355 томошабин ташриф буюрган. Бу ушбу турдаги энг кўп томошабин тўплаган учрашувдир.
Қаршидаги «Насаф» - «Бунёдкор» ўйинида 8 517 томошабин келган бўлса, Фарғонадаги «Водий дербиси»ни 6 903 томошабин кузатиб борган.
Энг кам томошабин эса, Тошкентда ўтказилган «Металлург» - «Локомотив» учрашувига ташриф буюрди – 522 томошабин.
18-тур давомида мамлакатимизнинг 8 та стадионида кечган ўйинларни жами 39 118 томошабин кузатиб борган. Бу ҳар бир ўйинда ўртача 4889 томошабинга тўғри келади.
Олий Лига. 18-тур. Томошабинлар ташрифи:
«Динамо» (Самарқанд) – «Пахтакор» (Тошкент) – 0:0.
Самарқанд, 10 355 томошабин.
«Насаф» (Қарши) – «Бунёдкор» (Тошкент) – 0:1.
Қарши, 8517 томошабин.
«Нефтчи» (Фарғона) – «Навбаҳор» (Наманган) – 1:1.
Фарғона, 6903 томошабин.
«Қизилқум» (Навоий) – «Қўқон-1912» (Қўқон) – 3:1.
Навоий, 6501 томошабин.
«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Сўғдиёна» (Жиззах) – 2:1.
Олмалиқ, 3825 томошабин.
«Машъал» (Муборак) – «Шўртан» (Ғузор) – 4:0.
Муборак, 1823 томошабин.
«Обод» (Тошкент) – «Бухоро» (Бухоро) – 2:3.
Тошкент, 672 томошабин.
«Металлург» (Бекобод) – «Локомотив» (Тошкент) – 1:2.
Тошкент, 522 томошабин.
«Динамо» клуби Матбуот хизмати.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар