UZ

Сўнгги янгиликлар

22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  0 21:48Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"   0 21:35Рўзиқул Бурдиев: "Чемпионатда ҳеч қандай мақсад қолмаган"  11 21:15Саудия Арабистони. "Ал Насср" - "Ал Қодисия" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 21:09Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"  0 20:57Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."  1 20:33Суперлига. "Навбаҳор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  0 20:21"Пахтакор" 8 йил олдинги антирекордини такрорлади  2 20:15Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Қизилқум"ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди  21 20:00Ямаль "Сельта"га қарши ўйнамайди  2 19:42Франция футбол Федерация ПСЖнинг "Мбаппе иши" бўйича апелляциясини рад этди  0 19:31Суперлига. "Нефтчи" – "Насаф" 2:0. Highlights  5 19:17Анвар Бердиев: "Мақсадимиз — Суперлигага чиқиш"  0 18:59Фарҳод Нишонов: "Ҳакам қарорини муҳокама қилишни истамайман, аммо..."  0 18:34Моуринью яна Роналду билан бирга ишлаши мумкин  0

"Олимпик" тажрибали футболчиларга эҳтиёж сезяптими ёхуд ёшартириш ва "Сурхон"нинг таркиб шакллантириш сиёсати Янгиликлар

"Олимпик" тажрибали футболчиларга эҳтиёж сезяптими ёхуд ёшартириш ва "Сурхон"нинг таркиб шакллантириш сиёсати

"Олимпик" жамоасининг бу йилги натижалари қайсидир маънода мақтагулик эмас. Жамоа сўнгги маротаба чемпионат доирасида май ойида ғалаба қозонган.

"Олимпик"

Бу "Олимпик" кечаги ёки 2 йил олдинги жамоа эмас. Тўғри Кападзе қўл остида улар маълум бир ўсишга эришди, янги даражага чиқди. Лекин бу улар учун планка бўлиб қолмоқда. Нима учун? Чунки улар рақобатни ҳис қилмаяпти. Биринчи давра давомида бу нарса яққол кўзга ташланди. Буни Кападзени ўзи ҳам бир неча маротаба таъкидлаган. Футболчи қачон ўсади, қачонки жамоани ичида ўзидан катта, тажрибали футболчилар бўлсагина. Шундагина рақобатни ҳис қилади. "Олимпик" камида 3-4 нафар тажрибали ижрочига эҳтиёж сезаётгандек кўринмоқда. Айниқса дарвоза чизиғига бу айни муддао. Таркиби бутунлай ёшлардан иборат жамоа билан барқарорликка эришиб бўлмайди ва мавсумни бир текисда ўтказиш мушкул иш. Булар худди шу тарзда эртага терма жамоага боради.  U-17дан U-23гача фақат ёшларни ўзи билан рақобатсиз етиб бориш билмадим қандай натижа беради? Бу билан "Олимпик" лойиҳасини ерга уриш ниятим йўқ. Майли кўрайлик натижасини. Лекин уларнинг сафига бир нечта ёши катта, ҳаёт пилла поясини кўрган футболчилардан жалб қилиш фойдадан ҳоли бўлмайди. 

Агарда натижаларга разм соладиган бўлсак, ўтган йили биринчи даврадан сўнг Кападзе шогирдлари 14 очко билан 8-ўринда якунлаган. Бу йил 16 очко билан биринчи даврани 9-ўринда тугатди. Катта тафовут йўқ. 

Тўғри сиёсат олиб бораётган "Сурхон"

Мавсум бошида таркибни йиғиш жараёнида "Сурхон"ни иккинчи "Олимпик"ка қиёсланганди. Лекин таркиб ёшартирилади дегани билан бутунлай 100 фоиз ёшлар қамраб олинмади ва уларнинг орасига тажрибали футболчилар, легионерлар қўшилди. Бу эса катта фактор ҳисобланади. Ёшлар рақобатда ўзидан катталарга қараб ҳаракат қилади, интилади. Футболда умуман ҳамма соҳада "дедлар" деган гап бор. Улар керак бўлганда ёшларни йўлга солади, қуюшқондан чиқиб кетганларга маслаҳат беради умуман тартибни ушлаб туриш, "раздевалка" учун бу муҳим. Термизликларнинг барқарорлиги мураббийлар ва раҳбарият таркибни шакллантиришда тўғри сиёсат олиб борганида. 

Битта мисол келтираман, 2000 йиллар бошида "Пахтакор" Нестеров, Гейнрих, Кападзе, Анвар Ғофуров, Крушельницкийлар келган паллада жамоада Ашурматов, Қуттибоев, Қосимов, Кошелев каби номлар тажрибалилар бор эди. Жепаров Қосимовнинг ёнида анча ўсишга муваффақ бўлди. Жарима зарбаларини Қосимовдан кейин Сервер зиммасига олди. Бу айнан ўшанинг меваси эди. Саша ўша мавсум 23та , Кападзе 20та, 20 ёшга тўлмаган Бикмаев 7та, Самарқанддан келган Нестеров 18та ўйинда майдонга тушган. 

"Нестеров ёш бўлишига қарамасдан рақобатда Бутенкодан устун келган эди. 2004 йил Марат Бикмаев ёш болакай эди. 17 ёшга энди тўлган. Лекин биз уни майдонга туширишга “дух” топа олганмиз. Ўша пайтлар у жамоамиз ўйинини ўзгартириб юбормасди. Лекин биз уни асосий таркиб билан юришга, ечиниш хонаси ва майдон юкини кўтаришни секин-аста ўргата бошлаганмиз. 2002 йил ҳаммани кетказиб юбормаган эдик. Ашурматов, Кошелев, Солиев каби футболчиларни сақлаб қолганмиз",- деган эди Агамуродов.


2018-2019 йиллар "Бунёдкор" учун қийин даврлар эди. Катталар ҳаттоки клубни ёпиш пайига тушиб қолганди. Таркибда ҳеч ким қолмаган, ҳамма кетиб бўлган. Фақат академия тарбияланувчилари ва тажрибалилардан Анвар Ғофуров, Мурод Зуҳуров қолган. Вадим Абрамов эса уларнинг қаторига Лутфулла Тўраевни киритди. Иккинчи даврада Санжар Турсунов, Шоҳруҳ Гадоев қўшилди. Ўша йили "Бунёдкор" ўз тарихида илк бор бронзага эга чиққанди. Ишонинг жамоада ёши катталарни ўрни жуда муҳим.  Ўша йили фан-клуб телеграм каналини юритиш давомида жамоани ичида шахсан ўзим бунга гувоҳ бўлганман.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика