UZ

Сўнгги янгиликлар

00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  3 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  1 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  9 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  35 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  12 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  266 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  6 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  39 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  28

Суперлига. ОКМК «Олимпик»ни мағлуб этди ва турнир жадвалининг биринчи поғонасига кўтарилиб олди Янгиликлар

Суперлига. ОКМК «Олимпик»ни мағлуб этди ва турнир жадвалининг биринчи поғонасига кўтарилиб олди

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган «Олимпик» — ОКМК учрашуви якунланди.

Суперлига

11-тур

«Олимпик» — ОКМК 0:1

Гол: 82 - Хуршид Ғиёсов (пен.)

17 июнь. Тошкент. "Жар" стадиони. 20:00

Бош ҳакам: Олим Тўйчибоев

Қанот ҳакамлари: Расулжон Фозилов, Максим Нечохин

Захира ҳаками: Маъмур Илҳомов

VAR: Абдурашид Худойберганов

AVAR: Шерзод Аъзамов

Назоратчи: Ислом Раҳимов 

Комиссар: Қудрат Мадраимов

"Олимпик": 13.Ҳамидилло Абдунабиев, 2.Саидазамат Мирсаидов, 7.Иброҳим Ибрагимов, 10.Фарруҳ Мухторов (9.Асад Жўрабоев, 61), 19.Аҳмадилло Муқумжонов (18.Акбар Абдирасулов, 84), 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов (15.Муҳсин Бозоров, 46), 22.Шаҳзод Тоиров, 23.Абдурауф Бўриев, 37.Алишер Одилов (77.Темур Мамасидиқов.78), 44.Асадбек Раҳимжонов, 64.Самандар Қодиров (8.Нодир Абдихолиқов, 61).

Захира: 99.Эдем Неманов, 17.Жалолиддин Содиқов, 29.Александр Зевадинов, 70.Муҳаммадбобир Мўйдинов, 

ОКМК: 1.Валижон Раҳимов, 2.Акрамжон Комилов, 3.Сардор Раҳмонов, 4.Миржамол Қосимов (8.Бахтиёржон Қосимов, 83), 7.Дилшод Аҳмадалиев, 10.Хуршид Ғиёсов (14.Азизбек Баҳрамов, 89), 15.Ойбек Рустамов, 18.Азиз Холмуродов ( 27.Али Абдураҳмонов, 83), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 28.Арихиро Сентоку ( 9.Рубен Санчес, 90), 77.Нодирбек Абдураззоқов (99.Иракли Рухадзе.90).

Захира: 35.Жавоҳир Илёсов, 5.Гиорги Папава, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 21.Саидафзалхон Аҳроров,

Огоҳлантиришлар: 14 - Асадбек Раҳимжонов, 18 - Ислом Тўхтахўжаев, 22 - Самандар Қодиров, 64 - Акром Комилов


ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди

90+4.Ўзгариш: Рубен Санчес ва Иракли Рухадзе майдонга тушди, улар Абдураззоқов ва Центокуни алиштирди

Ҳакам иккинчи бўлимга 7 дақиқа  қўшиб берди

89. Ўзгариш: Ғиёсовнинг ўрнига Баҳромов тушади

86. Иброҳим Ибрагимовнинг узоқдан берган зарбаси ноаниқ...

84. Ўзгариш: Абдурасулов Муқумжоновни алиштирди

83. Ўзгариш: Қосимовнинг ўрнига бошқа бир Қосимов тушди. Холмуродовнинг ўрнига эса Абдураҳмонов тушди

82. ГОООЛ. Ғиёсов иккинчи уринишидан унумли фойдаланди

82. Тўп олдида яна Ғиёсов 

81. Ҳамидулло Абдунабиевдан супер сейв, бироқ мезбонлар дарвозабони зарбадан олдин чизиқдан чиқиб кетган экан 

80. Пенальти белгиланди! Нуқтани Хуршид Ғиёсов амалга оширади!

78. Жарима майдончасининг ичида Тоировнинг қўлига тегди. Ҳакам яна ВАРНи эшитмоқда

78. Ўзгариш: Одиловнинг ўрнига Мамасидиқов майдонга тушди

66. Азиз Холмуродовнинг зарбасини Раҳимжонов қайтарди. Меҳмонларда бурчак зарбаси

61. Ўзгариш: Жўрабоев ва Абдихалиқов майдонга тушди. Самандар Қодиров ва Фаррух Мухторов майдони тарк этди

60. ВАРдагилар гол ўйиндан ташқари ҳолатда деб ҳисоблади

59. Қосимов ҳисобни очди, бироқ Абдураззоқов дарвозабони олдида тургани учун офсайд қайд этилди. Ҳакам ВАРни тингламоқда

56. Алишер Одиловнинг узоқдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

50. Ғиёсовнинг узатмасидан сўнг Нодир Абдураззоқов зарба йўллади, бироқ унинг зарбасига аниқлик етишмади 

46. Ўзгариш: Мухсин Бозоров Муҳаммадазиз Иброҳимовни алиштирди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

43. Ибрагимовдан навбатдаги зарба. Бироқ унинг узоқдан йўллаган зарбасига озгина аниқлик етишмади

39. Одилов яхши ҳаракат қилди ва зарба йўллади, тўпга Тўхтахўжаев қалқон бўлди

30. Мезбонлардан омад очиқчасига қочди. Ибрагимовнинг узоқ мафосадан йўллаган кучли зарбаси устунга тегмоқда

29. Навбатдаги супер ҳужум. Одиловнинг зарбаси тўcинга тегмоқда

28. Мезбонлар ҳам ўз навбатида ҳужумга ҳужум билан жавоб берди. Мухторовнинг зарбаси ҳимоячига тегди

27. Бурчакдан узатилган тўпни Холмуродов боши билан зарба йўллади, бироқ ноаниқ

25. Ҳозиргина огоҳлантирилган Самандар Қодиров узоқ масофадан яхши зарба йўллади, бироқ дарвозабон ҳам ўз ўрнида

22. Огоҳлантириш: Самандар Қодиров огоҳлантирилди

20. Асадбек Раҳимжоновнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди

18. Огоҳлантириш: Ислом Тўхтахўжаев майдон марказида қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди

16. Қосимовнинг ажойиб узатмасидан сўнг Рустамов боши билан зарба йўллади, бироқ гол бўлган тақдирда ҳам гол ҳисобга олинмас экан. Чунки ён ҳакам байроғини кўтарди

14. Огоҳлантириш: Асадбек Раҳимжонов Холмуродовга қарши қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди

13. Ибрагимов Одиловни бирга бир чиқариб юбориши мумкин эди, бироқ Раҳмонов ажойиб ҳаракат қилди

8. Одиловнинг ажойиб зарбасини Раҳимов қийинчилик билан қайтарди

6. Ойбек Рустамовнинг узоқдан йўллаган кучли зарбасига аниқлик етишмади

3. Холмуродов рақиб майдончасига кириб борганди, бироқ Азиз йиқилиб тушди ва ОКМКнинг хавфли ҳужуми омадсизлик билан якунланди

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика