UZ

Сўнгги янгиликлар

13:25ПРО-Лига. "Олимпик-MobiUz" - "Бухоро": Асосий таркиблар маълум  0 13:07Де Йонг "Барселона"нинг янги шартнома борасидаги таклифини қабул қилмади  2 12:26Слот: "Ливерпуль" бундан ҳам яхшироқ ўйнаши мумкин эди"  9 11:51Бэйл: "Бугунги кунда Килиан Мбаппе — дунёнинг энг яхши футболчиси"  16 11:38Эшитдик-да! Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси "Нефтчи"га ўтади  11 10:55Лэмпард Чемпионшип жамоасини бошқаришга рози бўлди  2 10:45"Пахтакор" раҳбариятига таклиф: Қарс икки қўлдан чиқади. Черан клубни чиройли ва муносиб тарк этиши керак   12 10:28Анчелотти кечаги мағлубиятга изоҳ берди  39 09:53«Реал Мадрид» ЕЧЛ антирекордини ўрнатди  24 09:34EЧЛ ҳафта футболчисига номзод футболчилар маълум  8 08:58Sofascore. Кечаги учрашув учун "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  15 08:20Про лига. Бугун мавсумдаги сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади  0 07:36EЧЛ турнир жадвали. «Ливерпул»да юз фоизли натижа. «Реал» 24-ўринда  36 03:42Небойша Йовович: "Насаф" бугун креативлик ва бўшлиқ яратишда оқсади. Биз эса интизомни сақлаб қолдик"  2 03:00ЕЧЛ. "Ливерпуль" "Энфилд"да "Реал Мадрид"ни ожиз қолдирди. Мбаппе муҳим паллада пенальтидан гол ура олмади  233

"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди Янгиликлар

"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди

Айни вақтда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Қатарда бўлиб турибди.

Эртага — 3 май куни жамоа U-23 Осиё Кубогининг финал учрашувида Японияга қарши саф тортади. 

Мазкур беллашув олдидан Тимур Кападзе Суперлига 6-туридан ўрин олган "Динамо"га қарши беллашувни қолдиришни сўради. Терма жамоа аъзолари 4 май куни тонгда Тошкентга етиб келади. Лига термамизнинг эҳтимолий финалда тўп тепишини инобатга олиб, "Олимпик" иштирокидаги беллашувни турнинг энг сўнгги куни — 7 майга белгилаган эди. Шундай бўлса-да, мавжуд ҳолат инобатга олиниб, Лига Кападзенинг таклифини  бу сафар ҳам қаноатлантиришга қарор қилди. 

Шунингдек, 7 май кунги 1 та ўйин қолдирилганидан келиб чиқиб, ўша учрашув учун режалаштирилган техника билан "Пахтакор" – "Металлург" учрашуви ўтказилиши юзасидан келишилди. Яъни, "Пахтакор" иштирокидаги ўйин 6 май санасидан 7 майга кўчирилди. 

Маълумот учун, Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Осиё Кубогига жўнаб кетиши олдидан Суперлига 5-туридан ўрин олган уч учрашув: "Насаф" – "Навбаҳор", "Нефтчи" – "Пахтакор", "Металлург" – "Олимпик" беллашувлари ҳам қолдирилганди. Эндиликда қолдирилган беллашувлар сони 4 тани ташкил этмоқда. Уларнинг қачон ўтказилиши кейинроқ маълум қилинади.



Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика