"Олимпик" ҳимоячиси "Пахтакор" билан Туркияга кетди
13 янв 2023 12:26
Янгиликлар
"Олимпик" ҳимоячиси "Пахтакор" билан Туркияга кетди
Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор" клуби хориждаги йиғинни ўтказиш учун Туркияга жўнаб кетди.
Туркияга жўнаб кетган таркибда ўтган мавсум "Олимпик" жамоаси етакчиларидан бирига айланган марказий ҳимоячи Муҳаммадқодир Ҳамралиев ҳам бор. 21 ёшли ҳимоячи "шерлар" билан бирга машғулотларда иштирок этаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, Ҳамралиев ўтган мавсум Суперлигада 25та учрашувда қатнашди ва 3та гол уриб, битта голли пас берган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар