UZ

Сўнгги янгиликлар

18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  4 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 17:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  58 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  2 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  5 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  15 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  22 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  8 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  14

Олимпиадада кўпчилик Жанубий Корея энг яхши натижа қайд этади деб ҳисоблаяпти (Сўровнома якунлари) Янгиликлар

Олимпиадада кўпчилик Жанубий Корея энг яхши натижа қайд этади деб ҳисоблаяпти (Сўровнома якунлари)

22 июль куни Токио-2020 Олимпия ўйинларининг футбол баҳсларига старт берилади.

Бу мусобақада Осиёдан тўртта жамоа иштирок этади: Япония (мезбон), Жанубий Корея, Австралия ва Саудия Арабистони. Телеграм каналимизга "Олимпия ўйинларида Осиёнинг қайси жамоаси энг яхши натижани қайд этади?" мазмунида сўровнома қўйгандик. 

Сўровнома натижаларига кўра, 62 фоиз иштирокчи Жанубий Кореянинг имкониятини юқори баҳолаган. Кореяликлар гуруҳ ўйинларини Янги Зеландия (22 июль), Руминия (25 июль) ва Гондурас (28 июль) терма жамоаларига қарши ўтказади.

Қизиғи шундаки, Япония Олимпиада мезбони бўлгани билан нисбатан камроқ овоз тўплади. Хусусан 26 фоиз ўқувчи "самурайлар"нинг имкониятини юқори баҳоламоқда. Япония U-23 гуруҳ баҳсларини ЖАР (22 июль), Мексика (25 июль), Франция (28 июль) олимпия термаларига қарши ўтказади. 

Шунингдек, 7 фоиз иштирокчи Саудия Арабистонига овоз берган. 2020 йилги U-23 Осиё чемпионати ярим финалида бизни мағлуб этган Саудия Арабистони Олимпия ўйинлари гуруҳ босқичида Кот-Д'Ивуар (22 июль), Германия (25 июль) ва Бразилия (28 июль) билан куч синашади.

Ва ниҳоят энг кам овоз тўплаган Австралия олимпия терма жамоаси бўлди (5 фоиз). Ёш "соккерузлар" U-23 Осиё чемпионатининг 3-ўрин учун кечган баҳсида бизни мағлуб этиб, Олимпиаданинг сўнгги иштирокчисига айланишганди. Австралия олимпий терма жамоаси гуруҳ учрашувларини Аргентина (22 июль), Испания (25 июль) ва Миср (28 июль) жамоаларига қарши ўтказади.


Токио-2020 Олимпия ўйинлари

"A" гуруҳи: Япония, ЖАР, Мексика, Франция. 

"B" гуруҳи: Янги Зеландия, Жанубий Корея, Гондурас, Руминия. 

"C" гуруҳи: Миср, Испания, Аргентина, Австралия. 

"D" гуруҳи: Бразилия, Германия, Кот-Д'Ивуар, Саудия Арабистони.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика