UZ

Сўнгги янгиликлар

00:12ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль". Бошланғич таркиблар аниқ!  3 00:04ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт". Бошланғич таркиблар аниқ!  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  6 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  10 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3

Олимпиадада кўпчилик Жанубий Корея энг яхши натижа қайд этади деб ҳисоблаяпти (Сўровнома якунлари) Янгиликлар

Олимпиадада кўпчилик Жанубий Корея энг яхши натижа қайд этади деб ҳисоблаяпти (Сўровнома якунлари)

22 июль куни Токио-2020 Олимпия ўйинларининг футбол баҳсларига старт берилади.

Бу мусобақада Осиёдан тўртта жамоа иштирок этади: Япония (мезбон), Жанубий Корея, Австралия ва Саудия Арабистони. Телеграм каналимизга "Олимпия ўйинларида Осиёнинг қайси жамоаси энг яхши натижани қайд этади?" мазмунида сўровнома қўйгандик. 

Сўровнома натижаларига кўра, 62 фоиз иштирокчи Жанубий Кореянинг имкониятини юқори баҳолаган. Кореяликлар гуруҳ ўйинларини Янги Зеландия (22 июль), Руминия (25 июль) ва Гондурас (28 июль) терма жамоаларига қарши ўтказади.

Қизиғи шундаки, Япония Олимпиада мезбони бўлгани билан нисбатан камроқ овоз тўплади. Хусусан 26 фоиз ўқувчи "самурайлар"нинг имкониятини юқори баҳоламоқда. Япония U-23 гуруҳ баҳсларини ЖАР (22 июль), Мексика (25 июль), Франция (28 июль) олимпия термаларига қарши ўтказади. 

Шунингдек, 7 фоиз иштирокчи Саудия Арабистонига овоз берган. 2020 йилги U-23 Осиё чемпионати ярим финалида бизни мағлуб этган Саудия Арабистони Олимпия ўйинлари гуруҳ босқичида Кот-Д'Ивуар (22 июль), Германия (25 июль) ва Бразилия (28 июль) билан куч синашади.

Ва ниҳоят энг кам овоз тўплаган Австралия олимпия терма жамоаси бўлди (5 фоиз). Ёш "соккерузлар" U-23 Осиё чемпионатининг 3-ўрин учун кечган баҳсида бизни мағлуб этиб, Олимпиаданинг сўнгги иштирокчисига айланишганди. Австралия олимпий терма жамоаси гуруҳ учрашувларини Аргентина (22 июль), Испания (25 июль) ва Миср (28 июль) жамоаларига қарши ўтказади.


Токио-2020 Олимпия ўйинлари

"A" гуруҳи: Япония, ЖАР, Мексика, Франция. 

"B" гуруҳи: Янги Зеландия, Жанубий Корея, Гондурас, Руминия. 

"C" гуруҳи: Миср, Испания, Аргентина, Австралия. 

"D" гуруҳи: Бразилия, Германия, Кот-Д'Ивуар, Саудия Арабистони.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика