UZ

Сўнгги янгиликлар

01:23Родри "Реал" ҳақида: "Мардонавор мағлуб бўлишни ҳам билиш керак"  0 00:55Конференциялар лигаси. "Челси"да ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:45Европа лигаси. Турк клублари учун ғалабасиз тун, "Лион"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:11Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" - "Буде-Глимт", "Тоттенхэм" - "Рома" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  3 00:03Конференциялар лигаси. "Бетис", "Фиорентина" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  0 23:40"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га қарши ўйинда жароҳатланди  1 23:19Рио Фердинанд Европанинг айни дамдаги энг кучли жамоасини айтди  1 22:50"Барселона"нинг икки футболчиси сафга қайтди  4 22:24Конференциялар лигаси. "Астана" сўнгги дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:56Европа лигаси. "Атлетик", "Лион", "Лацио" бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  0 21:48Конференциялар лигаси. "Хайденхайм" - "Челси" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  2 21:17Анвар Бердиев: "Плей-оффда ким рақиб бўлишидан қатъий назар ўйнашимиз керак"  3 20:59Педри "Барселона" билан шартномасини узайтиради  1 20:31ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:00Камавинга ҳам жароҳат олди  4

Лондон-2012. Олимпиада сари бешинчи ҳаракат. Яна Абрамов ва 0:2 ҳисобини 3:2 қилган БАА Янгиликлар

Лондон-2012. Олимпиада сари бешинчи ҳаракат. Яна Абрамов ва 0:2 ҳисобини 3:2 қилган БАА

2012 йил Лондонда ўтказилган Олимпия ўйинларига ҳам боришга яқин эдик. Бироқ айрим сабабларга кўра, қулай имкониятдан қуруқ қолганмиз.

Мексика - олтин медаллар соҳиби!

Аввало шуни айтиш керак, 2012 йил ёзги Олимпиадада Мексика U-23 терма жамоаси олтин медалларни қўлга киритган. Мексикаликлар финалда Бразилияни 2:1 ҳисобида мағлуб этишган. Ўшанда Мексика сафида Орибе Пералта иккита гол урган бўлса, Бразилия таркибида Халк ягона гол муаллифи бўлганди. 

Лондон мезбонлик қилган Олимпия ўйинларида Осиёдан учта жамоа иштирок этган: Япония, Жанубий Корея ва БАА. "A" гуруҳида баҳс олиб борган БАА олимпиячилари Сенегал билан 1:1 ўйнаб, Уругвайга 1:2 ва Буюк Британия терма жамоасига эса 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб, гуруҳда охирги ўрин билан мусобақани тарк этган. 

Жавнубий Корея "B" гуруҳида Мексикага қарши баҳсни 0:0 ҳисобида дуранг билан бошлаган. 2-турда Швейцария 2:1 ҳисобида мағлуб этилган бўлса, охирги турда Габон билан 0:0 ўйнаган кореяликлар 5 очко билан кейинги босқичга чиқишган. 

Япония эса ўз ўйинларини "D" гуруҳида ўтказган ва илк турда Испанияни 1:0 ҳисобида мағлуб этган. Иккинчи турда Марокаш ҳам 1:0 ҳисобида мағлуб этилган ва 3-турда Гондурас билан 0:0 қайд этилган. Натижада японлар 7 очко билан гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб чорак финалга йўл олишган. 

Чорак финалда Япония Мисрни 3:0, Жанубий Корея эса Буюк Британияни пенальтилар сериясида 5:4 ҳисобида мағлуб этган (ўйин 1:1 ҳисобида тугаган). Лекин ярим финал Осиёнинг икки жамоаси учун омадсиз якун топган. Япония Мексикага 1:3, Жанубий Корея Бразилияга 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган ва ҳар икки жамоа ўртасидаги бронза медаллар учун курашда кореяликларнинг қўли баланд келиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.

 


Осиёда саралаш

Осиёда Олимпия ўйинларига саралаш бу сафар 4 босқичда ўтказилган бўлиб, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси биринчи босқичда, яъни плей-офф ўйинларида иштирок этмаган. Вакилларимиз тўғридан тўғри иккинчи босқичга йўл олишган. Иккинчи босқичда 24 жамоа 12та жуфтликка бўлинган ҳолда плей-офф ўйинларини ўтказган. Биз бу босқичда Гонконг олимпиячиларидан устун келганмиз.

19.06.2011. Ўзбекистон - Гонконг 1:0 

Гол: Фозил Мусаев, 58. 

23.06.2011. Гонконг - Ўзбекистон 0:2

Голлар: Фозил Мусаев, 8. Темурхўжа Абдухолиқов, 19.

Учинчи босқичда плей-оффдан ўтган 12 жамоа 4тадан 3 гуруҳга бўлинган. Ўйинлар уй-меҳмон тарзида ўтказилган бўлиб, ҳар бир гуруҳ ғолиби тўғридан тўғри Олимпиадага йўл олган. Шунингдек, иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар марказлашган тартибда ўтказилган плей-оффда иштирок этган. Вадим Абрамов мураббийлик қилган Ўзбекистон ОТЖ "B" гуруҳида учрашувларни ўтказган. 

"A" гуруҳи: Жанубий Корея, Уммон, Қатар, Саудия Арабистони. 

"B" гуруҳи: БАА, Ўзбекистон, Ироқ, Австралия. 

"C" гуруҳи: Япония, Сурия, Баҳрайн, Малайзия. 

Қуйида Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг ўйинларини келтириб ўтамиз. 

21.09.2021. Ўзбекистон - Ироқ 2:0

Голлар: Темурхўжа Абдухолиқов, 71. Кенжа Тўраев, 78.

23.11.2011. БАА - Ўзбекистон 0:0

27.11.2011. Австралия - Ўзбекистон 0:0

05.02.2012. Ўзбекистон - Австралия 2:0

Голлар: Кенжа Тўраев, 27. Олег Зотеев, 85.

21.02.2012. Ироқ - Ўзбекистон 2:1 

Гол: Фозил Мусаев, 23.

14.03.2012. Ўзбекистон - БАА 2:3

Голлар: Олег Зотеев, 34. Фозил Мусаев, 47.


- Ўзбекистон - БАА олимпия терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин, ўйин натижаси шубҳа остига қўйилди...
- Замонавий футболда ҳеч нимани сир сақлаб бўлмайди. Ироққа қарши плей-офф ўйини олдида шунга ўхшаш мақола чиқди. Аввало ҳаммага Худо ҳакам. Агар биз Олимпиадага йўл олганимизда, мени Ўзбекистонда ҳозиргидан анча кўпроқ ҳурмат қилишган бўларди. Футболчиларимизни дунё танирди. Буни бутун жамоа бўлиб тушуниб тургандик. Ўйинни сотиб олган киши бир кун келиб бу ҳақда ҳисобот беради. У эса дўстига айтади ва бу хабар бутун дунёга чиқади. Шундай бўлдими? Чунки бизни мухлислар олдида виждонимиз тоза. Ҳамма ғалаба қозонишни истаган эди.

Яна бир ҳолат ҳақида айтиб бераман. Япония билан ўйиндан кейин 4 кун ўтиб Ўзбекистон олимпия терма жамоаси муҳим ўйинга тайёргарлик кўриш учун Туркияда йиғин ўтказиши керак эди. БАА билан ўйинга қадар 16 кун вақт бор эди. Япониядаги футболчиларнинг баъзилари билан мен жамоани кутиб турган футболчилар билан Туркияга учишим керак эди. Аммо Токиода менга хабар келдики, йиғин бекор қилинди. Бундан мен ғазабландим. Хуллас Ўзбекистонга қайдтик, 4 кун давомида Туркияга учиб кетиш учун шайланиб турган футболчиларни уйларига қўйиб юбордик. Ким "Пахтакор"га, ким "Олмалиқ"қа кетди. 2 ҳафтадан кейин футболчилар машғулотга келишди. БАА билан ўйинга 3 кун қолган. Маълум бўлдики, баъзи футболчиларимиз, бўлганда ҳам асосий таркиб аъзолари ҳаттоки ўз клубларининг асосий таркибида машғулот ўтказишмаган. Баъзилари эса бу вақт оралиғида 3та ўртоқлик учрашувида майдонга тушган эдилар.



Мана шу босқичдаги ўйинларни ёдга олганда кўпчилик иккита учрашувни алоҳида эслайди: Тошкентда Австралия ва БАА билан кечган баҳслар. Австралия билан баҳс биз учун қизиқ эди, чунки Австралия ОФК аъзоси сифатида энди саралашда қатнашганди. Биз уларни 2:0 ҳисобида мағлуб этганмиз, эсимда Олег Зотеев узоқдан жуда чиройли гол урганди. 

Иккинчи ўйин эса БАА олимпия термасига қарши кечган ўша машъум беллашув. "Жар" стадионида бўлиб ўтган ўйинда биз 2:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, якунда мағлуб бўлганмиз. Бу ўйинда Зотеев гол уриб ҳисобни очганди. Иккинчи тайм бошида эса Фозил Мусаев ҳисобни 2:0 кўриниш келтирган. Лекин қандайдир тўрт дақиқа оралиғида Амирлик футболчиси Аҳмад Халил иккита тўп киритишнинг уддасидан чиқади. Унинг голлари 51 ва 55-дақиқаларда рўй берган. 90+3-дақиқада эса БАА ғалаба тўпини киритиб, улар Олимпидага йўлланма олишади. 


"Бу ўйинни ҳеч қачон унутмаймиз. Футбочлилар билан йиғилганда ҳам ўша учрашувни эсласак баъзиларнинг кўзига ёш келади. Турли гап-сўзлар тарқалиб кетганди. Аммо бундай гаплар жуда ноўрин, сабаби биз Ватан жамоаси шарафини ҳимоя қилганмиз. Учрашувдан кейин кийиниш хонасидаги вазиятни сўз билан таърифлаб бериш қийин. Хатто жуда кучли иродага эга бўлган Вадим Абрамов ҳам ўзига кела олмаганди. Йигитларни руҳлантириб ҳали имконият тўла йўқотилмаганини айтганди. Мен ўша ўйиннинг 23-дақиқасида жароҳат олиб майдонни тарк этгандим. 2:0 ҳисобида олдинда бораётганимизда тўғриси ич ичимдан Лондон Олимпиадасига йўлланма олдик деб ўйлагандим, афсус насиб қилмаган экан",- дея эслайди Абдуқаҳҳор Хожиакбаров

Ўзбекистон ОТЖ эса гуруҳда иккинчи ўрин билан плей-офф учрашувларига йўл олади. Ўз гуруҳларида иккинчи ўринни эгаллаган Уммон, Ўзбекистон, Сурия ўртасида 25, 27, 29 март кунлари Вьетнам пойтахти Ханойда плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади. Гарчи Сурияни мағлуб этсак-да, Уммонга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган ҳолда Лондон-2012 йўлидаги саралаш ўйинларини тугатганмиз. 

27.03.2012. Ўзбекистон - Сурия 2:1

Голлар: Кенжа Тўраев, 73. Олег Зотеев, 88. 

29.03.2012. Уммон - Ўзбекистон 2:0

P.S. Шу йилнинг 23 апрель санасида Уммон ва Сенегал ўртасида Олимпиада учун Афро-Осиё плей-офф учрашуви ўтказилган. Англиянинг Ковентри шаҳри мезбонлик қилган баҳсда Сенегал 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, Олимпия ўйинларига йўл олган.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика