UZ

Сўнгги янгиликлар

20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  4 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  5 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  9 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  24 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  57 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  4 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  6 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  26 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14

Олий лига. 16-турда ҳам энг юқори баллни Равшан Эрматов олди Янгиликлар

Олий лига. 16-турда ҳам энг юқори баллни Равшан Эрматов олди

15 август куни олий лиганинг 16-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатдагидек тур ҳисоботлари билан сизларни бохабар этамиз.

Учрашувларни бошқариб борган ҳакамларнинг олган баҳоларига эътибор қаратиб ўтсак.  Мазкур турда 7та ўйин бўлиб утди. Унда табиийки 7 нафар бош ҳакам ишлади. 5 нафар бош ҳакам Тошкентдан эканлигини айтиб ўтиш керак. Қолган икки бош ҳакам эса Андижон ва Навоий шаҳридан бўлди. 

Ўйинларни бошқариб борган ҳакамлар орасида энг юқори баллни олдинги турда бўлгани каби, яна ФИФА рефериси Равшан Эрматов олди. “Олмалиқ” – “Бунёдкор” (1:2) баҳсида ишлаган Эрматовнинг ҳатти-харакатлари учрашув назоратчиси Булат Галеев томонидан 9,6 баллга муносиб кўрилди. Икки бор мундиал иштирокчиси бўлган Равшан Эрматовнинг тажрибасига шубҳа йўқ. Шу боис бундан кейин ҳам унга камида 9 баллдан паст баҳо қўйилмаса керак деб ўйлаймиз. 

16-турада аксинча бошқаларга нисбатан энг паст балл олган ҳакамлар Темур Тўхтасинов билан Зокир Қодиров бўлди. Ҳар иккисига ҳам бир хил 8,4 балл қўйилган.

Учрашувларда ишлаган комиссарларга ҳам тўхталиб ўтадиган бўлсак. ПФЛ директори Фарҳод Магометов ушбу турда Бухорога сафар уюштирди. Фарҳод Абдуалиевич “Бухоро” – “Насаф” баҳсини бевосита стадионда ўтириб кузатди. 

Профессионал футбол лигаси, ҳакамлар департаменти бўлими бошлиғи Ноил Лутфуллин Қўқонда кечган водий дербисига ташриф буюрган. 

Унинг яқин ёрдамчиси Бобур Ҳайдаров эса Самарқандга бориб “Динамо” – “Сўғдиёна” қарама-қаршилигини кузатди.  

«Нефтчи» – «Навбаҳор» – 1:0.

Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент) – 9,1, Р. Самандаров (Навоий) – 8,8, О. Жумаев (Навоий) – 8,8, А. Жўрахонов (Андижон) – 8.

Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).

Комиссар: Н. Лутфулин.

**********************************************

«Бухоро» – «Насаф» – 0:2. 

Ҳакамлар: Б. Намозов (Тошкент) – 8,5, Р. Серазетдинов (Тошкент) – 8,3, Р. Шояхметов (Тошкент) – 8,3, Н. Болтаев (Навоий) – 8.

Назоратчи: В. Валицкий (Тошкент).

Комиссар: Ф. Магаметов.

**********************************************

«Локомотив» – «Металлург» – 5:1. 

Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов (Андижон) – 8,4, В. Лушин (Гулистон) – 8,6, А. Маражабов (Андижон) – 8,6, С. Саттаров (Қарши) – 8.

Назоратчи: И. Шарипов (Бухара).

Комиссар: Г. Ртвеладзе.

*********************************************

«Динамо» – «Сўғдиёна» – 0:1. 

Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий) – 8,4, Х. Мирзааҳмедов (Тошкент вил.) – 8,6, А. Снетков (Тошкент вил.) – 8,2, Ш. Рўзиқулов (Қарши) – 9.

Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).

Комиссар: Б. Хайдаров.

******************************************

«Олмалиқ» – «Бунёдкор» – 1:2. 

Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент) – 9,6, А. Расулов (Тошкент) – 9,5, Ж. Саидов (Тошкент) – 9,4, О. Туйчибоев (Тошкент) – 9.

Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).

Комиссар: В. Леткин.

******************************************

«Машъал» – «Андижон» – 6:1. 

Ҳакамлар: Д. Пислегин (Тошкент) – 8,6, Н. Рўзимов (Тошкент) – 8,0, О. Абдувасилов (Тошкент) – 8,4, Д. Жалимов (Нукус) – 9.

Назоратчи: А. Попов (Тошкент).

Комиссар: Р. Черников.

******************************************

«Қизилқум» – «Пахтакор» – 1:4. 

Ҳакамлар: О. Толибжонов (Тошкент) – 8,5, М. Саидқосимов (Тошкент) – 8,6, Б. Норсафаров (Қарши) – 7,1, Н. Қосимов (Қарши) – 8.

Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).

Комиссар: А. Фролов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика