UZ

Сўнгги янгиликлар

13:38Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида   0 13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  1 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  2 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  4 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  10 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  11 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  4 09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  9 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  7 08:04"Байер"дан хайдалган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  8 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  13 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  7 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  12 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  28

Октябрь ва ноябрь ойида терма жамоа йиғилиши керакми ёки Суперлига давом этиши. Бош мураббийлар қандай фикрда? Янгиликлар

Октябрь ва ноябрь ойида терма жамоа йиғилиши керакми ёки Суперлига давом этиши. Бош мураббийлар қандай фикрда?

Хабарингиз бор, ФИФА ва ОФК октябрь ва ноябрь ойида бўлиб ўтиши керак бўлган 2022 йилги Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларини кейинги йилга қолдирди.

Куздаги ФИФА кунларидан қандай фойдаланиш керак? Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов октябрь ва ноябрь ойларида ҳам ўртоқлик ўйинлари ўтказишни истамоқда. ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев эса ФИФА кунлари вақтида Суперлига турлари бўлишини хоҳламоқда. Хўш Суперлига клублари бош мураббийлари қандай фикрда?

Шота Арвеладзе ("Пахтакор" бош мураббийи):
Шахсий фикримча, бу кунлардан албатта Суперлига турлари учун фойдаланиш керак деб ҳисоблайман.

Миржалол Қосимов (АГМК бош мураббийи): Суперлига ўйинларини давом эттирилиши яхши бўларди. Сабаби расмий ўйинлар орқали тайёргарлик жараёни, футболчилар учун фойдали бўлади деб ўйлайман. Ортда қолган 8 ой давомида пандемия туфайли чемпионатда 9тагина тур ўтказдик. Энди иккинчи даврани танаффуссиз ўтказиб чемпионатни ва кубок баҳсларини декабрга қолмасдан, вақтлироқ тугатсак яхши бўларди. Чунки футболчиларнинг организми декабрда дам олишга ўрганган. Улар янги мавсум учун куч тўплашлари керак. Маълум муддат хордиқ чиқариш ва тикланиб олишларига вақт беришимиз керак. Ҳозирча терма жамоа ўйинлари кейинги йил қайси санада бўлиши номаълум бўлиб турибди. Бундан ташқари терма жамоа ўзаги бўлган легионерларимиз ҳам Ўзбекистонга кела олишмайди. Шу боис терма жамоа йиғинидан кўра Суперлига баҳслари давом эттирилгани фойдалироқ бўлса керак деб ўйлайман.



Улуғбек Бақоев ("Сўғдиёна" бош мураббийи): Бугун ЎФАга мана шу масалада бизни чақиришган. Йиғилишдан сўнг ўз фикримни билдиришим мумкин.

Жамшид Саидов ("Бухоро" бош мураббийи):
Менимча Суперлигани давом эттириш керак. Шундоқ ҳам бу йил кўп тўхталишлар бўлди. Иккинчи даврада ўйинлар кўп, кубок баҳслари ҳам бор. Агарда кузда ФИФА кунларида терма жамоа йиғини сабаб яна тўхталишлар бўлса Суперлига клубларига фойда бўлмаслиги аниқ. Пандемия тўхтагани йўқ. Олдинда нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Шу сабабли иложи борича вақтдан унумли фойдаланиб Суперлигани давом эттириш тарафдориман.

Ҳамиджон Актамов ("Қизилқум" бош менежери): Терма жамоанинг расмий ўйинлари қолдирилди, шу боис энди октябрь ва ноябрь ойларидаги ФИФА кунлари вақтида Суперлига ўйинлари бўлиши тўғри қарор бўларди.



Бахтиёр Ашурматов ("Қўқон-1912" бош мураббийи): Вадим Карленовични ҳам тўғри тушанаман. Терма жамоага номзод футболчиларни кўздан кечириб олишни ўйлаётган бўлиши мумкин. Лекин, бошқа томондан шундоқ ҳам биринчи даврада танаффуслар кўп бўлди яъни пандемия сабаб. Бунда барча клублар, ташкилотчилар қийналди. ПФЛ бир неча бор тақвимни ўзгартиришга мажбур бўлди. Иккинчи даврани тўхталишсиз ўтказиб олган мақул. Барибир расмий ўйинлар кейинги йилга қолдирилди. Шу сабабли Суперлига давом этишини маъқуллайман.

Андрей Фёдоров ("Локомотив" бош мураббийи):
Барчасига ЎФАдаги йиғилишдан сўнг жавоб бераман. Менимча шу тўғри бўлади.




Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика