Вадим Абрамов: "Октябрь ва ноябрь ойларида ўртоқлик ўйинлари ўтказишга ҳаракат қиламиз"
12 авг 2020 11:34
Янгиликлар
Вадим Абрамов: "Октябрь ва ноябрь ойларида ўртоқлик ўйинлари ўтказишга ҳаракат қиламиз"
Хабарингиз бор, ОФК октябрь ва ноябрь ойида ўтиши керак бўлган ЖЧ-2022 саралаш ўйинларини кейинги йилга қолдирди.
Бу борада терма жамоа бош мураббийи Вадим Абрамовнинг фикрлари билан қизиқдик.
"Ҳа, бу хабарни эшитдим. Менимча ОФК терма жамоа аъзолари етарли даражада ўйин амалиётига эга бўлмагани учун ва пандемия ортга чекинмаётгани боис шундай қарорга келди деб ўйлайман.
Сентябрь ойида Тожикистон ва Эрон билан ўртоқлик ўйинларимиз бор. Умид қиламанки бу ўйинлар бўлиб ўтади. Бундан ташқари октябрь ва ноябрь ойида ҳам ўртоқлик учрашувлари ўтказишга ҳаракат қиламиз. Барчаси пандемия қандай давом этишига боғлиқ бўлади. Терма жамоа футболчиларини йиғиб улар билан ишлаш учун кўпроқ вақтимиз бўлади", - дейди Вадим Абрамов championat.asia сайтига.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар