UZ

Сўнгги янгиликлар

19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  30 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  2 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  0 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  1 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  7 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  6 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  6 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  15 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  1 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  3 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  14 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  1 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  15 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1

ОФК вакили Фарғонада ҳам меҳмон бўлди Янгиликлар

ОФК вакили Фарғонада ҳам меҳмон бўлди

19 октябрь куни тушдан сўнг Осиё Футбол Конфедерациясининг стратегик режалаштириш, маркетинг ва инфратузилма масалалари бўйича йўриқчиси Эльнур Мамедов ҳамда ЎФФ маркетинг бўлими бошлиғи Бахтиёр Маметов ҳамроҳлигида Фарғона шаҳрига ҳам ташриф буюришди.

Меҳмонларни "Истиқлол" стадионида "Нефтчи" ПФК, Фарғона вилояти Футбол федерацияси ҳамда "Истиқлол" Марказий стадиони раҳбарияти биргаликда қарши олишди.

Дастлаб меҳмонлар "Истиқлол" стадионининг яшил майдонига тушиб келишди.  ОФК вакили Эльнур Мамедов стадионнинг чимини кўздан кечирди. Шундан сўнг замонавий "Истиқлол" аренасининг барча шарт-шароитлари кўриб чиқилди. Жамоалар ечиниш хоналари, душ, тиббий марказлар, спорт заллари, мартабали меҳмонлар учун ажратилган махсус жойлар шунингдек  медиа марказдаги шароитлар билан танишиб чиқилди. Умуман олганда, Эльнур Мамедовга Фарғонанинг бош аренаси жуда ҳам манзур бўлди. Бундай стадионларда футбол учрашувларини ўтказиш барча учун қулай эканлиги таъкидланди.

Ташриф сўнггига келиб,  "Нефтчи" клуби рахбарлари, матбуот ва маркетинг бўлими ҳамда стадион ходимлари иштирокида давра суҳбати ташкилланди. Унда Эльнур Мамедов клубнинг маркетинг ишларини янада ривожлантириш борасида керакли маслаҳат ва тавсияларини берди. Шу куннинг ўзида меҳмонларинг Фарғона шаҳрига ташрифи якунланди.

"Нефтчи" матбуот хизмати


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика