UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  3 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  23 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  2 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  25 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  2 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

ОФК U23. Сўнгги турда ғалаба қозондик Янгиликлар

ОФК U23. Сўнгги турда ғалаба қозондик

U23 Осиё чемпионати 3-тури доирасидаги Ўзбекистон - Яман учрашуви бўлиб ўтди.

18-дақиқада Шукуров тўпни жарима майдонига узатди, Достонбек Ҳамдамовнинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди, қайтган тўпни Соҳибов дарвозага йўллади - 1:0. Биринчи бўлимда бошқа гол урилмади.

68-дақиқада Элдор Шомуродов ўнг қанотдан тўпни жарима майдони ичига узатди, ҳаводаги курашда Сергеев ҳимоячилардан устун келди ва боши билан гол урди - 2:0. Учрашув тугашига 8 дақиқа қолганида Яманликларнинг чемпионатдаги илк аниқ зарбаси гол билан тугади. Аҳмад Ал Сарори 35 метрлардан Абдумавлон Абдужалилов дарвозасини ишғол қилди - 2:1.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада чап қанотда тўпни эгаллаб олган Жалолиддин жарима майдони ичига кириб борди ва ҳимоячиларни ортда қолдириб дарвозанинг юқори тўққизлигига гол урди - 3:1.   

Шу тариқа, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси гуруҳдаги сўнгги ўйинда Яманни мағлуб этди. Ироқ ва Жанубий Корея ўртасида ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Корейслар гуруҳда биринчи бўлишди, Ироқ эса иккинчи.


Ўзбекистон - Яман 3:1
19 январь 2016. Доха. "Суҳайим бин Ҳамад" стадиони
Ҳакамлар:
Ма Нинг (Хитой), Ванг Дексин (Хитой), Хсю Мин Ю (Хитой Тайпеи), Хеттиканканамге Перера (Шри-Ланка)

Голлар: Жавоҳир Соҳибов 17, - 1:0.Игорь Сергеев 68, - 2:0.Аҳмад Ал Сарори 82, - 2:1. Жалолиддин Машарипов 90+1, - 3:1.

Ўзбекистон: 12.Абдумавлон Абдужалилов, 4.Жамшид Болтабоев, 14.Жавлон Мирабдуллаев, 2.Акром Комилов, 7.Владимир Козак, 8.Жавоҳир Соҳибов, 19.Отабек Шукуров, 9.Жалолиддин Машарипов, 17.Достон Ҳамдамов (10.Жамшид Искандеров, 67), 23.Элдор Шомуродов (15.Жасур Ҳакимов, 77), 11.Игорь Сергеев.
Захира: 1.Асилбек Омонов, 3.Сардор Раҳмонов, 5.Достон Турсунов, 6.Максимилиан Фомин, 16.Икром Алибоев, 22.Темур Ҳакимов.

Яман: 23.Салим Ал Харш, 3.Алави Фадақ, 11.Абдулвасеа Ал Матари (9.Холид Муҳаммад, 85), 12.Аҳмад Али Ал Хифи (8.Башир Ал Манифи, 66), 13.Ала Аддин Маҳди, 14.Аммар Хамсан, 15.Осама Анбар, 17.Муҳаммад Ал Сарори, 18.Аҳмад Абдуллоҳ Аҳмад Алос, 19.Муҳаммад Боқшан, 21.Аҳмад Ал Сарори.
Захира: 1.Эсам Ал Ҳакими, 2.Файсал Ба Хурмуз, 4.Мугахед Фареа, 5.Абдулмуаин Ал Жарши, 6.Абдулхолиқ Манеа, 7.Волид Моҳд Ал Хубаиши, 10.Сулаймон Ҳезам, 16.Аҳмад Батавил, 20.Ёсир Ал Габр, 22.Ёсир Тхаваб.


Ироқ - Жанубий Корея 1:1

Голлар: Амжед Ҳуссайн 90+3 - Ким Хюн 22

Рейтинг: -25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика