UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  0 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  1 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  6 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  6 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  19 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7

ОФК U-16 ҳамда U-19 ОЧ-2014 саралаш баҳслари мезбонларини тасдиқлади Янгиликлар

ОФК U-16 ҳамда U-19 ОЧ-2014 саралаш баҳслари мезбонларини тасдиқлади

ОФК 2014 йилги U-16 ҳамда U-19 Осиё чемпионатлари саралаш баҳсларини ўзида қабул қиладиган мамлкатлар номини тасдиқлади.
2014 йили Таиланд мамлакати мезбонлик қиладиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичи саралаш баҳслари «В» гуруҳи ўйинларига 2013 йилнинг 25-29 сентябрь кунлари Ўзбекистон пойтахти Тошкент мезбонлик қилиши тасдиқланди. Ўйинлар Тошкентдаги «ЖАР» cтадионида бўлиб ўтади. Хабарингиз бор, U-16 ўсмирлар ўртасидаги ОЧ-2014 саралаш баҳсларига аввалроқ қуръа ташланган эди ва унга кўра, Темур Олимхўжаев қўл остидаги 1998 ва ундан кейинги йилларда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (U-16) саралашнинг «В» гуруҳида Фаластин, Яман ҳамда Мальдив ороллари ўсмирлар терма жамоаларига қарши тўп суради.

2014 йили Мьянмар мамлакатида бўлиб ўтадиган U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичи саралаш баҳслари «А» гуруҳи ўйинларига эса Қатар мамлакати мезбонлик қилади. Мазкур саралаш баҳслари 4-12 октябрь куни Дохада бўлиб ўтади. Мазкур гуруҳда Алексей Евстафеев бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси мезбон - Қатар, Непал, Ҳиндистон ҳамда Туркманистон ёшлар терма жамоаларига қарши тўп суради.

ОЧ-2014 (U-16) САРАЛАШ БАҲСЛАРИ «В» ГУРУҲИ.
Ўтказилиш жойи: Ўзбекистон, Тошкент. «ЖАР» стадиони.


Саралаш ўйинлари тақвими:
25 сентябрь. «ЖАР» стадиони.
16:00. Ўзбекистон (U-16) - Мальдив ороллари (U-16)
11:00. Яман (U-16) - Фаластин (U-16)

27 сентябрь. ЖАР стадиони
16:00. Фаластин (U-16) - Ўзбекистон (U-16)
11:00. Мальдив ороллари (U-16) - Яман

29 сентябрь
16:00. Ўзбекистон (U-16) - Яман (U-16)
11:00. Фаластин (U-16) - Мальдив ороллари (U-16)
 
Ўйинларнинг бошланиш вақтлари Тошкент вақти билан кўрсатилган.
 

ОЧ-2014 (U-19) САРАЛАШ БАҲСЛАРИ «А» ГУРУҲИ.
Ўтказилиш жойи: Қатар, Доҳа. «Қатар Спорт Клуби» стадиони.


Саралаш ўйинлари тақвими:
4 октябрь. «Қатар Спорт Клуби» стадиони.
21:00. Ҳиндистон (U-19) - Қатар (U-19)
18:30. Непал (U-19) - Туркманистон (U-19)

6 октябрь.
18:30. Туркманистон (U-19) - Ўзбекистон (U-19)
21:00. Непал (U-19) - Ҳиндистон (U-19)

8 октябрь
18:30. Ўзбекистон (U-19) - Непал (U-19)
21:00. Қатар (U-19) - Туркманистон (U-19)

10 октябрь
21:00. Қатар (U-19) - Непал (U-19)
18:30. Ҳиндистон (U-19) - Ўзбекистон (U-19)

12 октябрь.
18:30. Туркманистон (U-19) - Ҳиндистон (U-19)
21:00. Ўзбекистон (U-19) - Қатар (U-19)

Ўйинларнинг бошланиш вақтлари Тошкент вақти билан кўрсатилган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика