UZ

Сўнгги янгиликлар

08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  0 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  1 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  2 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  76 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8

ОФК расмийлари Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси билан учрашди Янгиликлар

ОФК расмийлари Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси билан учрашди

Бугун Чангжоудаги “Olympic Mingdu International” меҳмонхонасида Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ҳамда ОФК расмийлари ва маҳаллий ташкилий қўмита иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Унда, дастлаб маҳаллий ташкилий қўмита аъзолари номидан мусобақа координатори сўзга чиқди ва Ўзбекистон Олимпия терма жамоасини ушбу турнирдаги иштироки билан қутлади ва терма жамоага турнирда омад тилади. Шунингдек, мусобақа мезбонлари Ўзбекистон Олимпия терма жамоасига Осиё чемпионати иштирокчиси сертификатини топширишди ва уни Олимпия терма жамоаси сардори Забиҳилло Ўринбоев қабул қилиб олди.

Шундан сўнг, Осиё Футбол Конфедерацияси расмийлари Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси аъзолари билан учрашди ва турнирга тегишли айрим масалалар юзасидан суҳбатлашди.


Таъкидлаш лозим, турнир назоратчи ҳаками Олимпия терма жамоаси вакиллари билан учрашув давомида, ўйин қоидалари бўйича, унга киритилган янгиликлар, фэйр-плей каби масалалар бўйича маълумот берди. Турли роликлар орқали эса терма жамоа вакиллари ўйин қоидаларига киритилган янги ўзгаришлар, вазиятлар бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлишди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика