UZ

Сўнгги янгиликлар

14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  9 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  6 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  10 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  8 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1

ОФК расмийлари Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан учрашдилар Янгиликлар

ОФК расмийлари Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан учрашдилар

ОК-2015 стартига икки кун қолганда Осиё Футбол Конфедерацияси расмийлари Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари ва мураббийлар штаби билан учрашишди.
ОФК ҳакамлар назоратчиси Хани Баллан терма жамоа аъзоларини ўйин қоидаларига киритилган ўзгартиришлар ва янгиликлар ҳақида маълумот беради. Махсус видеороликлар орқали қандай қоидабузарликлар ҳакамлар томонидан жазоланиши Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари ва мураббийларига намойиш этиб берилди.

ОФК назоратчиси Хани Балланнинг сўзларига кўра Осиё Кубогида ҳакамлар юқори савияда ўйинларни бошқариб борадилар. Боиси, Осиё Кубоги баҳсларини бошқариб борадиган ҳакамлар мусобақа олдидан кўплаб тест синовлари топширишган.

Хани Балланнинг қайд этишича, мусобақада айниқса ўта қўпол қоидабузарликлар ҳакамлар томонидан қаттиқ жазоланади. Шунингдек, ҳакамлар футболчиларнинг симуляция ишлатиш ҳолатларига ҳам эътиборда бўладилар. ОФК назоратчисининг сўзларига кўра симуляция ишлатиш - сариқ карточка ишлаб олиш учун энг тез ва қулай қоидабузарлик ҳисобланади

Учрашув якунига етач, Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штаби ОФК расмийлари билан мусобақа ташкилий масалалари борасида сухбат қуришди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика