UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  1 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  1 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  4 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  0 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  3 10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  36 10:05Илёс Зейтуллаев: "Жамоам борини бериб ҳаракат қилмоқда"  0 09:40Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  2 09:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  99 08:50Бобур Йўлдошев: “Мавсумни яхши ниятлар билан бошлаймиз, мухлислар ўтган йилгидан кўпроғини кутишади”  1 08:20Шаҳбоз Умаров: “Қозоғистон чемпионати ўсди, у ерни кучсиз деганларга Суперлигада ҳам ўзимни кўрсатмоқчиман”  2 07:50Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2026. Чорак финалда қандай натижалар қайд этилди?  1 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  6

ОФК Президенти Иордания ва Ўзбекистонга омад тилади Янгиликлар

ОФК Президенти Иордания ва Ўзбекистонга омад тилади

Осиё Футбол Конфедерацияси президенти шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа ЖЧ-2014 саралаш плей-офф баҳсида тўқнаш келадиган Иордания ва Ўзбекистон миллий терма жамоаларига омад тилади.
«Иордания ва Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритиш учун сўнгги тургача ўз имкониятларини сақлаб туришди, аммо бунинг уддасидан чиқа олмадилар. Афсуски, улар гуруҳда 3-ўрин билан кифояланишди. Саралаш босқичида ҳар икки терма жамоа футболчилари катта иштиёқ билан тўп суришди. Ишончим комилки, 6 ва 10 сентябрь кунлари иккала терма жамоа ҳам ўзларининг энг яхши ўйинларини намойиш қилиб бера олишади», - дейди шайх Салмон.

«Мен ҳар иккала терма жамоага ҳам ўзимнинг энг яхши тилакларимни билдираман. Ушбу жуфтликда ғолиб чиққан жамоа КОНМЕБОЛ қитъаси жамоасига қарши қитъалараро плей-офф баҳсларида рақибини мағлуб этиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга кирита олади деб умид қиламан. Мен ҳалол ўйин ва рақибга ҳурмат қоидаси муҳим эканини таъкидлаган ҳолда, жамоаларга омад тилайман», - дейди ОФК президенти.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика