ОФК бу йилги тақдирлаш маросимини бекор қилди
17 июн 2020 18:21
Янгиликлар
ОФК бу йилги тақдирлаш маросимини бекор қилди
ОФК Қатар футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда энг яхшиларни тақдирлаш маросимини ўтказишни мақсад қилганди.
Бироқ коронавирус пандемияси туфайли бу йил ушбу маросим ўтказилмайдиган бўлди. ОФК Ижроия қўмитаси бир қатор изланишлардан сўнг якунда шундай қарорга келди.
Бу ҳақда ташкилот президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа шундай деди:
"COVID-19 пандемияси ҳаммамиз учун жиддий зарба бўлди. Коронавирус спортга, хусусан футболга салбий таъсир ўтказмасдан қолмади. Биз коронавирус туфайли дунёдан ўтганлар оила аъзоларига ҳамдардлик билдириш мақсадида тақдирлаш маросимини ўтказмасликни лозим топдик. Қатар футбол ассоциациясига бу борада ўзаро ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдириб қоламиз. Якуний тўхтамга келиш осон бўлмади, аммо ҳозирги вазиятда шундай йўл тутишга мажбурмиз".
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Фикрлар