UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  15 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  2 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  0 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  28 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  2 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  6 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  8

ЎФАда ҳудудий ассоциация раҳбарлари ўртасида ўсмирлар мусобақалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди Янгиликлар

ЎФАда ҳудудий ассоциация раҳбарлари ўртасида ўсмирлар мусобақалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

Теглар :  ЎФА
Кеча Ўзбекистон футбол ассоциациясининг мажлислар залида бўлиб ўтган тадбирни, ЎФАнинг болалар ва ўсмирлар бўлими бошлиғи Маъмур Саидқосимов ва Зикриёев Раҳмиддин олиб бордилар.

Тадбирда 14та ҳудудда фаолият олиб бораётган 1-Вице президентлар ва ҳар бир вилоятнинг олий маҳорат футбол мактабларининг директорлари иштирок этдилар. Кун тартибида, бўлиб ўтган спорт мактаблари лигаси ва яқинлашаётган олий маҳорат мактаблари ўртасидаги мусобақанинг финал босқичи ҳамда вилоят терма жамоалари ўртасидаги Республика чемпионати ҳақида гап борди.

"Ўзбекистон МТЖ кўрсатган ўйин, бизга берилган баҳо бўлди. Тўғри, биз сўнгги 2 йилда амалга оширган ишларимизнинг самарасини 5-6 йилдан кейин кўрамиз. Лекин бари-бир ҳар биримиз бу натижага айбдорлик ҳиссини туйишимиз керак. Биз кейинги фаолиятимизни ҳам шундай давом эттирадиган бўлсак, ЖЧ орзу бўлиб қолаверади. Ҳукумат раҳбарининг сўнгги қарорларидан унумли фойдалана ола билишимиз керак. ЎФА раҳбарияти имкон қадар барча муаммоларингизни ечиб бериш устида иш олиб боряпти. Бундан фойдаланиб қолиш керак", - деди Раҳмиддин Эгамович.


Яқинда якунига етган спорт мактаблари ўртасидаги Республика мусобақаси сўнгги йиллар ичидаги энг яхшиси бўлди деб айтсак муболаға бўлмайди. Ким кучли бўлса, ўша ғалаба қозонди. Авваллари мезбон жамоа қандай йўл билан бўлмасин ғолибликни қўлга киритар эди. 2019 йил мана шундай ҳолат Самарқандда кузатилди ва раҳбарият жамоани жазолади. 2021 йилга келиб бу ишлар анча тоза ва ҳалол ўтди. Мезбон деган тушунча ўз кучини йўқотди. Энди мезбонлар ғалаба қозони учун том маънода кучли бўлиши талаб этилади. Шунга қарамай камчиликлар йўқ эмас. Бу борада Маъмур Саидқосимов гапириб ўтди.

- Республика босқичини ЎФА вакиллари билан ҳамкорликда ташкил қилган ҳудудларга раҳмат айтаман. Лекин ишлашдан тўхтамаслигимиз керак. Кўп вилоятлар дастлабки босқични ўтказмадилар. Номига жамоа юбориб қўйиш билан иш битмайди. Катта-катта вилоят раҳбарисизлар, мураббийларни назорат қилинг, селекция ишларини олиб боринг. Нима учун номига ўтказиб қўясизлар саралаш босқичини. Бунда қандай қилиб истеъдод эгасини аниқлаймиз? БЎСМлар чемпионати яхши ўтгани билан, у ердаги футболчиларнинг сифати қониқарли эмас.

Ундан ташқари ҳар бир вилоят академиялари бўйича тўхталар экан, мутахассис шундай дейди:
- Директор ва унинг ўринбосарлари яхши ойлик олишни биласизлар, нима учун футболчи қандай ўсяпти, нима истеъмол қилмоқда, буни кетидан югурмайсизлар. Айрим вилоят академияларида овқат билан муммо мавжуд. Бундай бўлиши керак эмас, маъсулиятни ҳис қилайлик.

Йиғилиш якунида навбат таклифларга берилди. Таклифлардан энг муҳими, 5887-фармони асосида ҳар бир ҳудудда яратилиши керак бўлган марказлар бўйича ҳеч қандай иш қилинмаганлиги ва ҳукуматнинг ҳокимият кўмагида шу мавзуни кўтариш кераклиги ҳақидагиси бўлди. 14та ҳудуддан фақатгина Фарғона вилоят ФАда марказ мавжуд бўлиб, қолган 13та ҳудуднинг машғулот базаси мавжуд эмас.

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика