UZ

Сўнгги янгиликлар

09:51АПЛ грандлари Клоппга расмий таклиф билан чиқишган  0 09:22ФИФА хавотирда  6 08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  7 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  2 08:10Ла Лига. "Жирона" - "Барселона" 2:1  7 07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  2 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  159 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  2 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  4 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  2 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  3 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  12 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4

ЎФАда Ҳакамлар бўйича экспертлар гуруҳи ташкил этилди Янгиликлар

ЎФАда Ҳакамлар бўйича экспертлар гуруҳи ташкил этилди

Теглар :  ЎФА
Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице Президенти Умид Аҳмаджоновнинг топширига асосан, ЎФАнинг Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси қошида "Ҳакамлар бўйича экспертлар гуруҳи" ташкил этилди.

Ушбу экспертлар гуруҳини ташкил этишдан асосий мақсад, Суперлига, Про-лига ҳамда ЎФА томонидан ташкил этилаётган учрашувларни бошқарувчи ҳакамларнинг савиясини ошириш, уларнинг ўйин давомидаги хатоларини камайтириш, ноҳалол ҳакамликни олдини олишдир.

Экспертлар гуруҳи аъзолари этиб Бобур Ҳайдаров, Александр Попов, Фарҳод Абдуллаев, Марат Исмоилов, Арслон Ҳотамов, Бахтиёр Тоғаев, Равшан Эрматовлар тайинланишди.

Тез орада мухлислар ва ҳакамлар орасида интерактив алоқани йўлга қўйиш мақсадида янги платформа ишга туширилиши мўлжалланган. Ушбу платформа орқали мухлислар экспертларга бўлиб ўтган ўйинлардаги вазиятлар, ҳакамларнинг ҳатти-харакатлари борасида саволлар ва таклифлар билан мурожаат қилишлари ва тегишли жавоблар олишлари мумкин бўлади.

Рейтинг: -107   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика