UZ

Сўнгги янгиликлар

16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  2 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  2 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  1 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  4 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  3 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  9 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  12 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  9 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  4 11:45Аморим январда "Манчестер Юнайтед"ни кучайтиришга чақирди  3

ЎФА тузилмаси ОФК ва УЕФA тавсиялари асосида қайта кўриб чиқилади Янгиликлар

ЎФА тузилмаси ОФК ва УЕФA тавсиялари асосида қайта кўриб чиқилади

Куни кеча Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ижроия қўмитасининг ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар ҳисоботи ва кейинги даврнинг долзарб вазифаларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон футбол ассоциацияси Президенти Aбдусалом Aзизов, ЎФA Ижроия қўмитаси аъзолари ва футбол мутахассислари иштирок этишди.

Йиғилишда мамлакатимизда алоҳида ўрин тутадиган футбол спорт турини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган, ўтган 1 йил мобайнида ЎФA томонидан бажарилган ишлар бўйича умумий ҳисобот тингланди.

Йиллик ҳисобот қўмита аъзолари томонидан муҳокама этилиб, ижобий баҳоланди ва истиқболдаги вазифаларни самарали тарзда амалга ошириш бўйича таклифлар берилди. Футбол маркетинги соҳасини янада ривожлантириш, футболимизга ҳомийларни жалб этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ижроия қўмита йиғилишида ЎФА тузилмасини ОФК ва УЕФA тавсиялари асосида қайта кўриб чиқиш ва янги таҳрирда қабул қилиш, ҳудудий футбол ассоциацияларининг намунавий тузилмаси ва уставини тасдиқлаш масалалари таҳлил этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.


Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика