UZ

Сўнгги янгиликлар

21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  3 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  157 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  36 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  25 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  8 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  28

ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари билан учрашди Янгиликлар

ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари билан учрашди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 6-10 ноябрь кунлари Саудия Арабистонида U-19 Осиё Чемпионати-2020 саралаш баҳслари ўтказилади.

Саралаш баҳсларига ҳозирлик жараёни олиб бораётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бугун пойтахтдаги йиғинни якунлайди ва эртага қитъа чемпионати саралашида иштирок этиш учун Хобар шаҳрига йўл олади.

Бугун ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари билан учрашди ва терма жамоамизга саралаш баҳсларида омад тилади.

-  19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати-2020 финал босқичи келаси йили юртимизда бўлиб ўтади. Лекин аввало ушбу ёш тоифасидаги терма жамоамиз олдида саралаш баҳсларини муваффақиятли ўтказиш вазифаси турибди. Ўзбекистоннинг ҳар бир ёшдаги терма жамоасидан мухлисларимиз юксак натижалар кутишади. Шу боисдан Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам саралашдаги ҳар бир учрашувда ишончли ўйин намойиш этиб, халқимизга чиройли ғалабалар тақдим этишини кутамиз. Футболчилар ҳамда мураббийлар штабига олдиндаги мусобақада омад тилаймиз. Ишонамизки, юртимизга ёруғ юз билан қайтасизлар, - дея таъкидлади Равшан Эрматов.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон U-19 терма жамоаси саралашнинг “F” гуруҳидан ўрин олган ва гуруҳда Саудия Арабистони, Ҳиндистон ҳамда Афғонистон терма жамоалари билан баҳс олиб боради. U-19 Осиё Чемпионати-2020 саралаш баҳслари Саудия Арабистонидаги Хобар шаҳрида ўтказилади.

Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Саудияга эртага йўл олади.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика